UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Стадиондан чиққан "булоқ", трактор, "швабра" ва шедевр голлар. "Пахтакор"нинг ғалабаси "Championat.asia" ФОТОМАҚОЛАсида Янгиликлар

Стадиондан чиққан "булоқ", трактор, "швабра" ва шедевр голлар. "Пахтакор"нинг ғалабаси "Championat.asia" ФОТОМАҚОЛАсида

Ўзбек клублари ОЧЛ 2-саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олишди.

Олмалиқда АГМК Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасини 4:2 ҳисобида таслим қилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубини 2:1 ҳисобида енгди ва кейинги босқичга йўл олди.

ОЧЛ-2019. Чиройли голлар урилган кечада "Пахтакор" кейинги босқичга чиқди

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар"нинг чиройли ғалабасидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қорбобода нима гап? :)


Бўлар экан-ку чиройли дизайндаги, сифатли либосда ўйнаса.


Одатда, Яхшибоевни йиқитишарди. Бу сафар эса Жасур рақибни "ўрди"))


"Пахтакор" стадионидан "булоқ" чиқди) Жиддий айтганда эса майдонни суғорувчи махсус ускуналардан бири охиригача ўчмаган бўлиб чиқди. Шу сабаб ўйин бир муддат тўхтаб қолди.


Техний носозлик бартараф этилганидан сўнг стадион ходимлари ўша жойга тўпланиб қолган сувни "ёйиб чиқишди".


Булар эътироз билдиришда кўпроқ жамоавийроқ экан))


Биринчи бўлимга 24 дақиқа қўшиб берилганини олдин кўрганмисиз? Шахсан мен кўрмаганман. Вазият шуни тақозо қилди.


Шота Арвеладзе ўйчан...


Бугун майдонда нима бўлса бўлди, мана махсус трактор ҳам юрибди))


"Эйр Форс"нинг шу футболчиси (Иброҳим Байеш) бутун ўйин давомида гоҳ Черан билан, гоҳ Ҳамробеков билан, гоҳ Садриддин Абдуллаев билан кескинликка борди.


Бу суратни изоҳсиз қолдирдим.


Фарруҳ Сайфиевни ўзбекча Фил Жонс деса ҳам бўлади) Доим ноодатий кадрга тушиб қолади.


Стадион ларзага келишидан бир неча дақиқа олдин...


Стадионга келган мухлислар кимдир сиздан "Ўйинга бориб нимага эришдинг" деб сўраб қолса, иккиланмай "Машариповнинг голини жонли кўрдим" деяверинг.



Одатда, Юрген Клоппнинг шогирдларини мана шундай бағрига босишига кўникканмиз. Клопп ва Салаҳ ўрнида Шота ва Жалол.


Бояги Жалолни голини жонли кўрдим деган мухлислар кетидан Бикмаевнинг устунни "ўпиб" кирган зарбасини ҳам деб қўшиб қўйинг.


Happy End!


ОЧЛ 2-саралаш босқичи доирасидаги "Пахтакор" - "Эйр Форс" (2:1) учрашувидан тўлиқ суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Толибжон Қосимов, instagram.com/tolibjon_90

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика