UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  34 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  17 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  25 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Сречко Катанец: "Мавжуд имкониятлардан келиб чиқсак, Осиё кубогида яхши қатнашдик" (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Сречко Катанец: "Мавжуд имкониятлардан келиб чиқсак, Осиё кубогида яхши қатнашдик" (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган Қатар ва Ўзбекистон термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, мусобақани тарк этган терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида қатнашди.

- Жаноб Катанец, ўйиндан кейинги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз. Бундай ўйиндан кейин хафсаламиз пир бўлиши турган гап. Футболчилар ўзлари кўрсатган ўйиндан фахрланишлари керак. Яхши ўйин ўтказдик. Пенальтилар серияси эса ҳар доим хавфли бўлади. Биз мусобақани тарк этдик. Бу футбол, мағлубиятни қабул қилишимиз лозим. Ўйин давомида яхши ҳаракат қилгандик. Кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштириб олганимиздан кейин Қатар ҳеч қандай вазият ярата олмади. Турнирда ёмон иштирок этмадик. 

- Гол урганимиздан кейин нега темпни ошириб, яна ҳужум қилмадик?м Нима сабабдан ҳимояга ўтиб олдик? Руҳий устунлик биз томонда эди, ҳужумчи ҳам майдонга тушиши режалаштирилганди...

- Мен уларга ҳимояланинг деб айтибманми? Мен уларга ортга қайтиб, ҳимояланинг деганим йўқ. Дунёдаги бирор мураббий бундай демайди. Бу футболчиларга боғлиқ. Ўша вазиятдаги футболчиларнинг руҳий ҳолатига боғлиқ. Иккинчи бўлимда кўп прессинг қилдик. Футболчилар ҳам табиийки чарчаб қолишди. Биз дурангдан қониқиб ҳаракат қилдик демаган бўлардим.

- Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳакамлик ҳақидаги саволни беришга йўл қўйишмаганди, мен айнан шу саволни қайтадан бермоқчиман. Бугунги ҳакамлик ҳақида нима деган бўлардингиз? Файзуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликда қизил карточка йўқмиди?

-Ҳеч нарса дея олмайман. Тўғриси, ҳакамлар чиқараётган қарорлар, ВАР қандай ишлашини тушуна олмайман. Яхшиси, бу мавзуга тўхталмай қўя қоламан.

- Жамоа машғулотлар жараёнида пенальтилар сериясига тайёрланганмиди? Бугунги серияда муваффақиятсиз ҳаракат қилишимизга сабаб нима?

- Ўйинда доим бошқача бўлади. Пенальтилар серияси ҳар доим хавфли бўлган. Машғулотлар жараёнида қандай пенальтини амалга оширмайлик, ҳақиқий ўйинда бари қийинроқ.

- Учрашув сўнггида захирадан футболчи туширишга ҳаракат қилдингиз, аммо бунга вақт етмади. Режа нимадан иборат эди?

- Пенальтилар серияси учун Искандеровни майдонга туширмоқчи эдик, аммо улгурмадик.

- Жаноб Катанец, Ўзбекистон термаси Осиё кубогидан чиқиб кетдик. Турнирдаги иштирокимиздан қанчалик қониқдингиз?

- Юқорида айтиб ўтдим. Осиё кубогида кўрсатган натижамиздан қониқиш ҳосил қилдим. Биз яхши ўйин кўрсатдик. Шунча жароҳат ва муаммолар билан чорак финал босқичига чиққанимиз мен учун қониқарли натижа ҳисобланади. 

-Бу Осиё кубогида Ўзбекистон термаси аввалги йилларга қараганда анча яхши ўйин кўрсатди. Жаҳон чемпионати ва кейинги мусобақаларда терманинг режалари қандай бўлади?

- Тез орада ЖЧ саралаши. Терма жамоамиз келажагини ишонса бўладиган ёшлар бизда етарли. Улар ўсиб келишмоқда. Ушбу мусобақада ҳам ёш футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Март ойида ФИФА кунлари бўлади. Ушбу ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Мусобақадаги иштирокимиз ёмон чиққани йўқ. Мавжуд имкониятлардан яхши натижа қайд этдик деб ўйлайман. Кимдир қониқмаган бўлса, бу уларнинг муаммоси. Масалан, биринчи ўйинда Сурия билан дуранг қайд этганимизда кўпчилик бизни танқид қилди. Ўзбекистонлик журналистлар ёки яна бошқа шахслар Суриядан осон рақиб ясаб қўйишганди. Биз дурангдан қониқмагандик. Сурия терма жамоаси эса Эрон билан қандай ўйин кўрсатганини барча кўрди. Эронликлар фақатгина пенальтилар сериясидагина ғалаба қозона олишди.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика