UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  3 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  7 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  0 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  11 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   2 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  8 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   41 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  7 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  10 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  16 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  62 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  34

Сречко Катанец: "Катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қила оламан" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қила оламан"

Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд (2:0) баҳси якунланди.

Ўйиндан кейин ўткизилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ўйинчи Элдор Шомуродов қатнашишди.

Сречко Катанецнинг ўйин ҳақида фикрлари:

- Авваламбор барчангизга раҳмат айтаман. Шунингдек, футболчиларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун яхши ўйин намойиш этдик. Тўғри, олдинга баҳсларда ҳам ишончли ўйнаганмиз, бироқ бугунги ўйин энг яхшиси эди. Учрашув давомида камида 5-6 та гол уришимиз мумкин эди.

Элдор Шомуродов: Бугун ишлаб чиққан тактикамиз ўйин давомида амалга ошди. Таиланд қандай ўйин намойиш этишини яхши билардик. Ўйлашимча, муносиб ўйин кўрсатдик.

- Машарипов захирага олингач, норозилигини намойиш этиб, сизга эътироз билдирди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Буни муаммо деб ҳисобламайман. Ўзимнинг ҳам футболчилик пайтимда шунда ҳиссиётлар бошимдан ўтган. Бу нормал ҳолат. Мен ўз ишимни бажаряпман. Қолган ўйинчиларни ҳам синаб кўришим керак. Ҳеч қандай муаммо юзага келгани йўқ.

- Ўзбек клублари терма жамоа мураббийига футболчи етиштириб бериши керак. Ҳозирда кечаётган бу жараённи қандай баҳолайсиз?

- Бу ҳақда ҳеч қандай фикр билдира олмайман. Барча мураббийларни ҳурмат қиламан. Мен фақатгина уларга маслаҳат бера олишим мумкин, чунки уларнинг ўз режалари бор. Футболчи клуб ихтиёрида бўлганида, уларга қўшимча топшириқ беролмайман. Энг яхши йўл — катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қилоламан.

- Ўзбекистон учала рақибга қарши икки ҳужумчи билан ўйнади. Бу тактика рақибга қараб танландими ёки доимий равишда қўлланиладими?

- Йўқ, тактика рақибга қараб танланади. Биз бир хил тактикада ўйнамаймиз. Масалан, кеча ўйиндан олдин режамда бошқача кўриниш бор эди, бироқ баъзи ўзгаришлар киритиб, бугунги таркибни майдонга туширдим. Мен доимий равишда ўзимни сўроққа тутаман. Агарда юқори даражадаги 15 та ўта моҳир ўйинчи бўлса, бир тактикада бемалол ўйнатаверардим ва бундан хурсанд бўлардим.

- Элдор Шомуродовнинг келажакдаги режалари қандай?

- Фаол қўллаб-қувватлашаётгани учун мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Фаолиятимга келадиган бўлсам, ҳозирча ҳеч қаерга кетиш ниятим йўқ.

- Элдор, ҳужумда қайси футболчи билан яхши тандем ҳосил қиласиз?

- Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Масалан, Амонов бироз орқароқда ҳаракат қилади, Сергеев эса соф ҳужумчи позициясида ўйнайди. Бу асосан қандай тактика танланишга боғлиқ. Менга иккиси билан ҳам ўйнаш қулай. 

- Сречко Катанец келгусидаги режалар қандай?

- Эндиликда қолган ўйинчиларни ҳам кузатамиз. Сентябрь ва ноябрь ойларида ФИФА кунлари ўтказилади. Ўйлайманки, бундан фойдаланиб, кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинларини ўтказамиз.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика