Сречко Катанец: "Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди. Йигитларнинг ўз ишига ёндашуви мени қувонтирди"
		
		21 ноя 2023 21:05
        Янгиликлар	
	 
				 
				Сречко Катанец: "Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди. Йигитларнинг ўз ишига ёндашуви мени қувонтирди"
- Бугун ўйинни захирадан томоша қилиш осон бўлмади. Эронга қарши эришилган дуранг - яхши натижа ва мен йигитларни табриклайман. Биринчи бўлимда кўпроқ агрессив ўйин намойиш этишимиз керак эди деб ўйлайман. Лекин иккинчи таймда ўйинимизни яхшиладик. 2:0 ҳисобидан дурангга эришдик ва бу жуда яхши натижа деб ҳисоблайман. Голларни ўзимизнинг айбимиз туфайли ўтказиб юбордик.
Остон Ўрунов: - Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Бугун мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ эди. Икки тўпни йўққа чиқарганимиздан жуда ҳам хурсандмиз.

- Иккинчи таймда Эрон мураббийлари штаби билан жанжаллашиб кетдингиз ва таржимонимиз майдондан четлатилди. Ўша вазиятда изоҳ бериб ўтсангиз?
- Бу муҳим вазият эмас. Мен ҳакамларнинг ишига баҳо бермайман. Эрон терма жамоасининг услуби шундай, улар ҳар доим шундай ўйин намойиш этишади.
- Биринчи бўлимда йигитларнинг ўйини чиқмади дедингиз. Танаффусда футболчиларга нималар дедингизки, улар майдонга қайтиб камбэк амалга оширишди.
- Танаффусда уларга қўрмақслик кераклигини айтдим. Биз тўпни тезроқ ҳаракатлантиришимиз кераклигини тушунтирдим. Тўпни кўп вақт ушлаб туришнинг фойдаси йўқ.

- 0:2 ҳисобини дурангга айлантириш албатта қувонарли. Аммо дастлабки икки учрашувдан қандай ҳулосалар чиқардингиз. Қаерда камчиликлар бор ва қайси позицияларни кучайтириш учун имкон бор деб ўйлайсиз?
- Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди. Футболчиларнинг учрашувга бўлган ёндашуви мени қувонтирди. Йигитлар характер намойиш этишди ва 0:2 ҳисобини 2:2га айлантиришди. Мен футболчиларимизни ўз клубларида ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини истайман. Улар ўз клубларида стабил тарзда ўйнаб турса, 20-30% фоизга ўйинмизни кучайтира оламиз. Услубимиз устида ишлашимиз керак ва ҳали ўйинимизни кучайтира оламиз.
- Ёш футболчиларга кўпроқ имконият беришингиз мумкин эди менинг фикримча. Ёш футболчиларга имконият беришдан қўрқаяпсизми масалан Файзуллаев ва Хусановлар асосий таркибда ўйнай олади менинг фикримча?
- Секин асталик билан уларга имконият берамиз. Улар ҳали жуда ёш. Масалан Хусанов жуда иқтидорли, лекин у клубида деярли ўйнамаяпти. Терма жамоа қисқа вақт йиғин олиб боради ва биз унга биринчи дақиқаларданоқ ишонч билдиришимиз катта таваккал.



Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар