UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  4 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм) Янгиликлар

Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)

МТЖ собиқ бош мураббийи Сречко Катанец сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров билан учрашди.

Суҳбатни бошланиши ва биринчи қисми:

Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида


Хурсандчилик ҳақида:

"Биласанми, ҳамма ерда барчаси бир хил. Тарихда биринчи марта катта натижа қайд этилса, барча байрам қилади. Бахт ва эйфория ҳиссиётлари бўлиши табиий. Бу нормал ҳолат. Евро, Жаҳон чемпионати ёки Осиё Кубоги каби катта мусобақада илк маротаба иштирок этаётган терма жамоалар билан шундай ҳодиса рўй беради. Бутун дунёда шундай ва бу табиий ҳолат"


МТЖ бир йил давомида мундиалга қандай тайёргарлик кўришимиз кераклиги ҳақида:

"Бу савол энди менга бериладиган савол эмас, дўстим. Қара, барча менинг тарихимни ва фаолиятимни билади. Мен қаердан келганман ва нималар қилганман. Фақатгина бир нарса айта оламан. Таркибдаги барча футболчиларнинг ёши катта, улар ёш бола эмас ва аллақачон 18 ёшдан ўтиб бўлишган. Улар футбол ичида ва улар нима қилиш кераклигини яхши билишади. Нималарни қилса, яхши натижага эришиш мумкинлигини сен ва мендан яхшироқ билишади. Менинг фикримча, бу шунчаки "бошланғич" нуқта. "Якуний" нуқта эмас, агар бу натижани "якуний" нуқта деб қабул қилинса, демак бу хато фикр. Футболчилар ўз хаёлларида бу натижани "якуний" нуқта деб қабул қилмасликлари керак.

ЖЧдаги иштирок жуда кўп факторларга боғлиқ. Қуръа қандай кечади ва қайси жамоаларга қарши ўйнаймиз. Табиийки, мундиалдаги жамоаларнинг даражаси саралаш босқичидаги рақиблардан кучлироқ бўлади"


Саралаш босқичидаги рақиблар ҳақида:

"Масалан, Япония ёки Австралия каби мамлакатлар билан ўйнамадик. Футбол буёқда турсин, узоқ мамлакатларга сафар қилиш осон кечмайди. Фақатгина бир маротаба Лаосга бордик, холос. Лаосда шароитлар яхши эмас эди, стадион ва машғулот майдонлари. Лекин, гуруҳимиздаги "кучсиз" деб қабул қилинган рақиблар ҳам жуда катта муаммолар ярата олишди. КХДР жуда жуда яхши қаршилик кўрсатди ва кўплаб пенальтилардан фойдалана олмади. Бир нечта ўйинларда сўнгги дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлишди. Уларга қарши ўйнаш жуда-жуда қийин бўлди"


- Ҳа, ҳеч қайси ўйин осон кечмади. Мисол учун, Қирғиз Республикаси терма жамоаси учинчи саралаш босқичида илк маротаба иштирок этаётганига қарамай, улар кўпгина рақибларни қийнаб қўйишди.

- Қирғизистон саралашнинг сўнгги босқичида илк маротаба қатнашганини билмас эканман.

- Ҳа, улар дебют қилишди. Қирғизистонда футболга эътибор кучайган. Сабаби, Қирғиз футбол иттифоқини мамлакатдаги энг нуфузли инсонлардан бири бошқармоқда.

- Сиз БААда терма жамоасини ҳам бошқаргансиз. Тўғри, орадан 15 йил вақт ўтди, аммо улар нималарга қодир эканлигини яхши биласиз. Тўртинчи саралаш босқичи яъни плей-оффда БААда қандай натижа қайд этиши мумкин?

- Билмадим. Мен у ерда ишлаган вақтим хорижлик футболчи БАА паспортини олиши ва терма жамоада ўйнаши имконсиз эди. Ўша вақтлари. Энди эса қара, орадан вақт ўтди ва қанчалик футбол ўзгариб кетди. Ҳозир БАА чет эллик футболчиларга фуқаролик бера бошлади. Ҳозир таркибда нечта хорижлик футболчи борлигини билмайман, балки тўрттадир ёки бешта. Индонезия ҳам шундай йўл тутди. Хорижлик футболчилар ва маҳаллий футболчилар ўртасидаги рақобат ва даража масаласи кўплаб саволларни келтириб чиқаради. Мен ҳозир у мамлакатда эмасман ва вазиятдан хабардор эмасман. Барчасини билиш учун, ўша ерда бўлиш керак. Ҳаёт шундай. Кимдирнинг қандайдир ҳаракатини баҳолаш учун, унинг ўрнида бўлиб кўриш керак. Сен ўша ерда бўлиш ва жараённи ҳис қилишинг керак. Масалан, Саудия Арабистони терма жамоасида бирорта хорижлик футболчи йўқ. Олдин ҳам шундай эди. Мен бир нарсани аниқ айта оламан. Имконият пайдо бўлдими, ундан фойдаланиш керак. Масалан, биз яхши гуруҳдан ўрин олдик ва ушбу имкониятдан фойдаланишимиз керак. Бизда имконият пайдо бўлди ва биз бундан фойдаландик. Биз бор-йўғи битта ўйинда мағлуб бўлдик, у ҳам бўлса сўнгги сониядаги ғалати гол туфайли.

- Биз Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлдик. Ушбу натижамиз орқали, Қатар терма жамоасидан кучлироқ эканлигимизни исботлай олдикми? Биз уларга Осиё Кубогида аламли тарзда мағлуб бўлган эдик-ку...

- Футболчилар ушбу фикрга ишона олиши керак. Рақибдан кучли эканлигига руҳан ишониш керак. Кейин эса буни майдонда исботлаш керак бўлади. Устига устак, биттагина ўйин орқали эмас. Бир нечта ўйинларда. Агар футболчилар ўз кучига ишонишса, бир нимага эришиш мумкин. Менинг фикримча. Сизлар терма жамоангизни қўллаб-қувватлайсизлар ва ўз жамоангизни очиқ ва чиройли футбол намойиш этишини истайсизлар. Буни амалга ошириш учун эса, футболчилар ушбу ғояга ишонч билдиришди ва ишона олиши керак.


Давоми эртага...


Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика