UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл", "Брайтон" – "Челси" (онлайн ҳисоб)  0 00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  7 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  3 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  3 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  6 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  6 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15 21:53"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди  3 21:21Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"  7 20:57Ла Лигада мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Хави улар орасида йўқ  6 20:40Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 20:19"Футбол олами". "Нефтчи" - "Андижон" 2:2, "Навбаҳор"да ғалаба ва 7-турнинг қолган ўйинлари ҳақида  0 20:07Беллингем, Винисиус, Левандовски, Гризманн... Ла Лигада ким энг яхши бўлади?  17 19:52ОКМКда тарихий ғалаба, водий дербисидаги мухлислар рекорди - Суперлиганинг 7-туридан 20 та факт  4

Сояда қолган "қаҳрамон" Янгиликлар

Сояда қолган "қаҳрамон"

А Серия деганда кўпчилик мухлислар "Ювентус", "Интер", "Милан", "Наполи" "Рома" ва Шомуродовни ёдга олади.

Аксарият юртдошларимиз айнан шу жамоалар ўйинларини кузатиб боради ва мухлислик қилади. 

Ортда қолган дам олиш кунларида ҳам томошабинлар "Челси"дан еттита, "Бавария"дан тўртта гол, "Эл Класико", "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль"дан ортишмади. 

Бироқ шонли тарихга эга А Сериянинг бошқа жамоалари, сояда қолиб кетаётган қаҳрамонлари ҳам эътиборга лойиқ. Шундайлардан бири "Верона" ва Симеоне. Жамоа чемпионатнинг қаторасига олти учрашувида камида 2 тадан гол урмоқда. Бунақаси 2013 йилдан буён бўлмаганди.

Бу турда Игор Тудор бошчилигидаги жамоа стабиллик етишмаётган "Лацио"ни енгди – римликлар "Интер" устидан (3:1) ғалаба қозонгач, "Маркантонио Бентегоди" ўйингоҳида 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Тўртта голни ҳаммасини Жованни Симеоне урди. Бунгача фаолиятининг етти йилида у фақат бир марта хет-трик қайд этганди – 2018 йил "Наполи" билан ўйинда. Қизиғи, ўшанда ҳам рақиб ("Наполи")ни Маурицио Сарри бош мураббийи эди.

Симеоненинг айтишича, Вальтер Дзенга фаолиятидаги энг муҳим ўринга эга мураббийлардан бири. "Мен доим кўп югурардим, жуда кўп. Дзенга мен рақибларни югуриб ўтиб, ортда қолдиришга уринишим эмас – улардан олдинда бўлиб, тўпни кутишим зарурлигини тушунтирди. Тўғрисини айтсам, ўша пайтларда у мендан нима хоҳлаётганини, қандай ҳаракат қилишим кераклигини тушунмасдим. Дзенга менга қувватимни тўғри тақсимлашни, майдон бўйлаб тўғри ҳаракатланишни, оёқларимдаги кучдан унумли фойдаланишни ўргатди. Асосийси – сон эмас, сифат. Отам ҳам доим шуни айтарди. У менга "Атлетико" машғулотлари видеоларини жўнатарди ва унинг ҳужумлари қандай ҳаракат қилаётганини кўрардим. Натижада ўзим учун хулоса чиқардим.

Диего Коста ва Мората "Атлетико" сафида ўйнаган даврда доим тўғри йўналишда югурарди – майдон марказидан тўғри жарима майдончасига. Улар қанотларга кетиб қолмасди, қанот ҳимоячиларига прессинг уюштирмасди – фақат марказий ҳимоячиларга босим. Улар кучларини тежарди".

Бошқа муҳим паллалар – ўйинларга тайёргарлик кўриш ва медитация

"Мен ўйинларимни таҳлил қиламан, хатоларим устида ишлаб, уларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Рақиб ўйинларини кўраман, ҳимоячилар қандай ҳаракат қилиши ва уларнинг алоҳида жиҳатларини ён дафтаримга ёзиб оламан. Ҳар бир ўйин учун янги усул, қарорлар топишга уринаман. Жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийи билан мунтазам равишда суҳбатлашаман – у рақибларнинг заиф томонлари ҳақида маслаҳатлар беради. Албатта, мен доим мистернинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламан, бироқ шу билан бирга уларга қўшимчалар қилишга ҳаракат қиламан.

Ҳар куни медитацияга мурожаат қиламан. Бу ўзимни бўш қўйишга ва диққатни жамлашга ёрдам беради. Ўйинлар вақтида хатоларни ўйлаб ўтирмайман, диққатимни жамлаб, кейинги вазиятга эътибор қаратишга интиламан.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика