UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  6 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  13 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  10 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  18 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  4

Солибек Каримов Литвадаги фаолияти, "Янгиер"га келиши ҳақида нималар деди? Янгиликлар

Солибек Каримов Литвадаги фаолияти, "Янгиер"га келиши ҳақида нималар деди?

Бухоролик ҳимоячи Солибек Каримов Литва биринчи лигаси иштирокчиси “Минай” клубидаги қисқа фаолиятидан сўнг юртимизга қайтди.

У “Янгиер” клубида тўп тепмоқда. Футболчининг Литвада ўтказган фаолияти, Про-лига клуби сафига қай тариқа келиб қўшилгани хусусида унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Солибек, “Янгиер”га келиб қўшилиш жараёни қай тариқа амалга ошди?
- Литвада ўтказган фаолиятимдан сўнг Ўзбекистонга  кайтдим ва Суперлига клубининг кўригида бир муддат бўлдим. Айрим сабабларга кўра, клуб билан шартнома имзоламадик. Вақт кам қолгани туфайлли ўша вақтда Азамат Абдураимовнинг таклифи билан “Янгиер” сафига келиб қўшилдим. Мен жамоага келишимдан бир кун олдин Абдураимов истеъфога чиқди. Шундан сўнг клуб бош мураббийи вазифасини қўлга олган Бекзод ака Қодирқулов мендан қолишимни сўради. Шу тариқа, “Янгиер” билан шартнома имзоладим. 

- “Миния” билан шартнома тугаганмиди ёки келишган ҳолда уни бекор қилдизми?
- Ҳа, “Миния” билан шартномам  бор эди. Айрим сабабларга кўра,  келишувни бекор қилдим. Ўз навбатида “Янгиер”  билан шартнома тузганимдан сўнг, Европанинг бошқа бир жамоасидан таклиф тушди. Бироқ мен уларга рад жавобини беришга мажбур бўлдим. 

- Яна четда тўп суриш истаги борми?
- Албатта, ҳа. Ҳозирда агентим Европанинг бир нечта клублари билан музокара ўтказмоқда. Про-лига мавсуми якунига етганидан сўнг, кўп нарсага ойдинлик киритилади. Балки яна четда тўп суриш имконияти юзага келиши мумкин. 

- “Миния”да ўтказган қисқа фаолиятингиздан олган таассуротларингиз қандай?
- Ростини айтсам легионер бўлиб тўп тепиш менга маъқул келди, лекин у клуб сиздан кўп нарса талаб қилар экан. Литвада қисқа вақт ўйнаган бўлсам-да, бундан афсусланмайман. Тажриба тўпладим, Европа футболи ҳавосини ҳис қилдим. 

- Сизнингча, Литва биринчи лигаси бизнинг Про-лигадан устун томонлари борми?
- Про-лигамиз айрим жиҳатлари билан Литва қуйи дивизионидан устун.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика