UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  1 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  2

Соғлом турмуш - фаровон ҳаёт гарови Янгиликлар

Соғлом турмуш - фаровон ҳаёт гарови

Теглар :  Арнасой
Юртимизда спортга қаратилаётган эътибор, аҳолининг жисмонан соғлом ва баркамол бўлиши улар тафаккурининг шаклланиши орқали, теран фикр юритишида муҳим аҳамият касб этади.
Арнасой туман ҳокимлиги мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлиги йўлида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида қатор тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, жорий 2017 йил 20 майдан 26 майга қадар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бағишлаб туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди, мазкур мусобақада фермер хўжалиги аъзоларидан ташкил топган 16 та сув истеъмолчилар уюшмаси футбол жамоалари иштирок этишди.

Ушбу ўтказилган футбол мусобақаси давомида туманда фаолият кўрсатаётган ташкилот, корхона, муассаса ва фермер хўжаликлари ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳомийлик қилишди, ундан тушган маблағ келгусида туман футбол жамоаси таркибини сифат жиҳатдан яхшилаш, жамоанинг моддий техника баъзасини янада яхшилаш учун ишлатилиши кўзда тутилмоқда.

Қизғин тортишув ва беллашувлар асосида ўтказилган мазкур мусобақада 1-ўринни "Оқбулоқ" СИУ, 2-ўринни “Ҳамдўстлик” СИУ, 3-ўринни “Туркистон" СИУ футбол жамоалари қўлга киритишди, ғолиб “Оқбулок" СИУ футбол жамоаси туман ҳокими “Кубоги” ва жамоа аъзолари I даражали медаллар билан тақдирланди. 2 ва 3- ўринни эгаллаган футбол жамоаси аъзолари эса II ва III даражали медаллар билан тақдирланди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад фермер хўжаликлари ўртасида дўстлик, қардошлик ва ўзаро меҳр-оқибат каби ришталарини уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат эди.



Арнасой тумани ҳокими, мусобақа ташаббускори Эргаш Солиев



Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика