“Сўғдиёна” Қаршига йўл олди
29 мар 2017 13:40
Янгиликлар
“Сўғдиёна” Қаршига йўл олди
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси олий лиганинг 4-турида Қаршининг “Насаф” клубига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон кубоги 1/16 финалидан сўнг (“Сўғдиёна”- “Орол” 4:3) жамоа “Насаф”га қарши тайёргарлигини бошлаб юборди.
Даврон Файзиев бошчилигида жамоа икки маҳал машғулот ўтказди. Бугун эрталабки машғулотдан сўнг жамоа Қаршига йўл олди. Ёшлар лигаси ўйини эртага соат 16:00 да Қаршининг “Геолог” стадионида бўлиб ўтади. Асосий таркиб ўйини эса 30 март куни соат 17:00 да “Шўртан” жамоасининг майдонида бўлиб ўтади.
«Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Александр Буров (Бухоро), Сервер Еремеев (Тошкент), Элер Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.
“Сўғдиёна” матбуоти хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар