"Сўғдиёна" 15 йиллик танаффусдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
7 июн 2014, 09:22
Даврон Файзиев бошчилигидаги "Сўғдиёна" кеча "Андижон"ни сафарда мағлуб этди - 2:1.
Кечаги ўйинга қадар водийда ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда “бургутлар” 10 бор зафар қучишганди. 2 марта дуранг қайд этилган. Жиззах клуби Андижондан 4 бор ғалаба билан қайтганди.

“Сўғдиёна” ушбу клублар ўртасидаги Андижонда кечган ўйинларда сўнгги бор 1999 йил ғалаба қозонганди. Орадан 15 йил ўтиб "Сўғдиёна" Бобур юртидан уч очко билан ортига қайтди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia