UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  22 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  5 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  7 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

Собит Синдаров “Бухоро”ни нега тарк этди? Янгиликлар

Собит Синдаров “Бухоро”ни нега тарк этди?

“Машъал” давралар оралиғидан унумли фойдаланган ҳолда таркибга “Бухоро”да ўйнаган Собит Синдаровни қўшиб олди.

Шундан кейин биз футболчи билан боғланиб, янги жамоаси борасидаги фикрларига қулоқ тутдик.

“Бухоро”ни тарк этиши борасида

- Бу жамоани тарк этишимга бош мураббий билан ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Менга ишонч билдираётган ва муносабатларимиз кўнгилдагидек эди. Кетишимга асосий сабаб шуки, клуб директори  билан келишмовчилик бўлди. У берган ваъдасини устидан чиққани йўқ. Шу сабаб “Бухоро”ни тарк этдим. 

У ердаги фаолияти тўғрисида

- Ҳаммаси яхши эди. Мени барчаси тўлақонли қониқтираётганди. Юқорида айтганимдек, клуб директорининг лафзидан чиқмагани сабабли, жамоани алмаштиришга қарор қилдим. 

“Машъал”га ўтиши борасида

- Муборакликлар менг икки йилдан бери таклиф билан чиқаётганди. Натижада, Суперлиганинг бир қатор жамоаларидан таклифлар бўлишига қарамай, мен “Машъал” билан шартнома имзолашга қарор қилдим. Аниқроғи, клуб билан  мавсум якунига қадар шартномага имзо чекдим. 

Суперлигага чиқиш имконияти хусусида

- Бизда бу борада яхши имконият бор. Олдимизда турган ўйинларда ижобий натижалар кўрсатиш, керакли очколарни жамғарган ҳолда жамоани  элитага қайтаришни режалаштирганмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика