UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  1 18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 18:45Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  17 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2

Собир Ҳамидов "Сўғдиёна"га ўтади Янгиликлар

Собир Ҳамидов "Сўғдиёна"га ўтади

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Собир Ҳамидов иккинчи даврадан эътиборан Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Футболчимиз ушбу мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани боис шу қарорга келинди. Ҳамидов биринчи даврада 9 ўйинда иштирок этган. Лекин бирорта учрашувда тўлиқ ҳаракат қилмаган. Собир "Металлург"га қарши (5-тур) беллашувдагина асосий таркибда майдонга тушганди. Қолган учрашувларда эса у асосан захирадан ўйинга қўйилган. Ҳамидовнинг ўрнида Алишер Маҳсудов ва Мансур Саидовлар тўп суришади.

Мухлисларимизни шунингдек таркибга янги дарвозабон жалб этилиши қизиқтираётганлиги турган гап. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ушбу масалага тўхталиб ўтиб, мавсумнинг ушбу қисмида маҳоратли дарвозабон топиш мушкул эканлигини айтиб ўтди. "Сўғдиёна" дарвозабони Александр Меленчукни бош мураббий қўл остида кўришга қарши эмасди. Аммо, бу йил Олий лигада сақланиб қолишни ўз олдига мақасад қилиб қўйган жиззахликлар дарвозабонларини қўйиб юборишни исташмади. Бундан ташқари Ашурматов қизиқиш доирасида Андрей Мельничук турганди, лекин Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳам асосий футболчиси билан хайрлашишни хоҳламади.

"Лочинлар" таркибига ярим мавсум учун чет элдан дарвозабонни жалб этишга таваккал қилинмади. Зеро, легионер ўйинчини нималарга қодирлигини олдиндан кўра билмай туриб, таркибга қўшиб олиш нотўғри бўлади. Қолаверса "Навбаҳор" дарвозабонлари Хуршид Хўжаев ва Дониёр Усмоновлардан мавсумнинг иккинчи ярмида Ашурматов ишончли ўйин кўрсатишларидан умидвор. Агарда мухлисларимиз Бахтиёр Аъзамовични меҳнатидан қониқиб, уни қўллаб-қувватлашса, мутахассис келаси йилда ҳам жамоамизда фаолият олиб бормоқчи. Боиси, ҳар бир нутқида мураббий асосий мақсади - мухлислар ишончини қозониш эканлигини айтиб келади. Жамоа мавсумни ижобий натижа билан якунласа, келаси мавсумдан совринли ўринлар учун курашишини Ашурматов эътироф этди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика