UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  2 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  4 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  4 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  21 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  9 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76

Собир Ҳамидов "Сўғдиёна"га ўтади Янгиликлар

Собир Ҳамидов "Сўғдиёна"га ўтади

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Собир Ҳамидов иккинчи даврадан эътиборан Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Футболчимиз ушбу мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани боис шу қарорга келинди. Ҳамидов биринчи даврада 9 ўйинда иштирок этган. Лекин бирорта учрашувда тўлиқ ҳаракат қилмаган. Собир "Металлург"га қарши (5-тур) беллашувдагина асосий таркибда майдонга тушганди. Қолган учрашувларда эса у асосан захирадан ўйинга қўйилган. Ҳамидовнинг ўрнида Алишер Маҳсудов ва Мансур Саидовлар тўп суришади.

Мухлисларимизни шунингдек таркибга янги дарвозабон жалб этилиши қизиқтираётганлиги турган гап. Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ушбу масалага тўхталиб ўтиб, мавсумнинг ушбу қисмида маҳоратли дарвозабон топиш мушкул эканлигини айтиб ўтди. "Сўғдиёна" дарвозабони Александр Меленчукни бош мураббий қўл остида кўришга қарши эмасди. Аммо, бу йил Олий лигада сақланиб қолишни ўз олдига мақасад қилиб қўйган жиззахликлар дарвозабонларини қўйиб юборишни исташмади. Бундан ташқари Ашурматов қизиқиш доирасида Андрей Мельничук турганди, лекин Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳам асосий футболчиси билан хайрлашишни хоҳламади.

"Лочинлар" таркибига ярим мавсум учун чет элдан дарвозабонни жалб этишга таваккал қилинмади. Зеро, легионер ўйинчини нималарга қодирлигини олдиндан кўра билмай туриб, таркибга қўшиб олиш нотўғри бўлади. Қолаверса "Навбаҳор" дарвозабонлари Хуршид Хўжаев ва Дониёр Усмоновлардан мавсумнинг иккинчи ярмида Ашурматов ишончли ўйин кўрсатишларидан умидвор. Агарда мухлисларимиз Бахтиёр Аъзамовични меҳнатидан қониқиб, уни қўллаб-қувватлашса, мутахассис келаси йилда ҳам жамоамизда фаолият олиб бормоқчи. Боиси, ҳар бир нутқида мураббий асосий мақсади - мухлислар ишончини қозониш эканлигини айтиб келади. Жамоа мавсумни ижобий натижа билан якунласа, келаси мавсумдан совринли ўринлар учун курашишини Ашурматов эътироф этди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика