UZ

Сўнгги янгиликлар

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Собиқ футболчи Раул Манхэттендаги ўзбекистонликнинг телефони камераси ишлашини кутди Янгиликлар

Собиқ футболчи Раул Манхэттендаги ўзбекистонликнинг телефони камераси ишлашини кутди

Теглар :  Рауль Гонсалес
Футбол бўйича Испания миллий терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Рауль Гонсалес Нью-Йоркда ўзбекистонлик талаба билан селфига тушди.

Бу ҳақда Рауль билан селфига тушган Шерзод Ғайбуллаевнинг ўзи блогида маълум қилган.

Унинг ёзишича, Манхэттен авеньюларидан бирида кетаётганида, ҳамроҳи қарши тарафдан Рауль Гонсалес келаётганини кўриб қолган. Шерзод Ғайбуллаев ҳамроҳи билан Раулни тўхтатиб, ундан биргаликда суратга тушишни сўраган.

«Мен расмга олаётганимда, телефоним озгина панд берди. Вақти тиғиз бўлган футбол юлдузини бир дақиқадан ортиқ вақтини олдим. Дўстининг қистовига қарамай, камерамнинг ишлашини кутган, бунинг учун унинг ўзи ҳам телефоним экранидаги тугмани босиб кўрган Раулга нисбатан ҳурматим ортди», — деб ёзади Шерзод Ғайбуллаев.


Испаниялик энг таниқли футболчилардан бири ҳисобланган Рауль Гонсалес 2015 йил 16 ноябрь куни профессионал футболчилик фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказди ва фаолиятини якунлади. У Мадриднинг «Реал» клубидан ташқари, Германиянинг «Шальке-04», Қатарнинг «Ас-Садд» ва АҚШнинг «Нью-Йорк Космос» жамоаларида ҳам тўп сурган.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика