Смоллинг МЮ билан шартномасини 2022 йилгача узайтирди
16 дек 2018 09:03
Янгиликлар
Смоллинг МЮ билан шартномасини 2022 йилгача узайтирди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти клуб марказий ҳимоячиси Крис Смоллинг билан шартномани узайтирди.
Янги келишув 2022 йилга қадар амалда бўлади. Шунингдек, томонлар ўзаро келишиб, шартномани яна бир йил узайтиришлари мумкин.
“Бу менинг МЮдаги тўққизинчи мавсумим. Жамоада янада юксалаётганимдан мамнунман. МЮда тўп тепиш мен учун шараф. Ҳозир бор эътиборимиз байрам олди беллашувларда ғолиб чиқишга қаратилган” дея Смоллингнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “қизил иблислар” матбуот хизмати.
“Крис шартнома имзолаганидан жудаям хурсандман. У бир неча йилдан буён клубда ва айни пайтда энг муҳим футболчилардан бири саналади”, дея ушбу ҳодисага ўз муносабатини билдириб ўтди МЮ устози.
Смоллинг 2010 йилда “Фулхэм”дан МЮга кўчиб ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар