Славко Лукич фаолиятини Суперлигада давом эттиради
27 янв 2021 23:51
Янгиликлар
Славко Лукич фаолиятини Суперлигада давом эттиради
Бу ҳақда “Қўқон-1912” клуби матбуот хизмати маълумот берди.
"Қаршининг “Насаф” ҳамда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаларидаги ўйинлари билан юртимиз мухлисларига яхши таниш бўлган , Сербиялик футболчи Славко Лукич “Қўқон-1912” жамоаси сафига келиб қўшилди. Жамоамиз мураббийларининг таклифига биноан Қўқонга етиб келган ҳимоячи бугундан машғулотларга қўшилди. Славко Лукич бу йилги мавсумни жамоамиз сафида ўтказиши аниқ бўлди", дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2019 йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган футболчи 2020 йилда Босниянинг "Звезда" ва Сербиянинг "Напредак" жамоаларида таркибида тўп тепди. 31 ёшли ҳимоячи ўтган йил давомида атиги 3 та расмий ўйинда майдонга тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар