Славен Билич - "Ал Иттиҳод" бош мураббийи
28 сен 2018 08:01
Янгиликлар
Славен Билич - "Ал Иттиҳод" бош мураббийи
Хорватия терма жамоаси собиқ устози Славен Билич фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
50 ёшли мутахассис «Ал-Иттиҳод» бош мураббийи бўлиб ишлайди. Билич клуб билан мавсум охиригача шартнома тузди. Янги мавсумнинг дастлабки 4та ўйинда 3та мағлубият ва 1та дуранг қайд этган клуб устози Рамон Диас ишдан бўшатилганди.
Биличнинг сўнгги иш жойи «Вест Хэм» бўлганди. Мураббий инглиз клубидан 2017 йил ноябрь ойида истеъфога чиқарилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар