Сколари мундиалда Бразилияни бошқача ўйнатмоқчи
25 апр 2014 01:08
Янгиликлар
Сколари мундиалда Бразилияни бошқача ўйнатмоқчи
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари мундиалда терма жамоа аъзоларидан кимларга кўпроқ ишониши ҳақида гапириб ўтди.
Мен мундиалда Тиаго Силва, Давид Луис, Жулио Сезар ва Фред каби футболчиларга суянишим мумкин бўлади. Ўтказилган ўртоқлик учрашувларида айнан шу футболчилар билан кўпроқ мулоқотда бўлдим ва бир-биримизни яхши тушуниб олдик. 2002 йилги ЖЧда бу ишни Роналдо, Кафу, Карлос, Ривалдо ва Роке Жуниор бажаришганди. Якуний таркибни чемпионатлар тугагандан кейин эълон қиламан. Ҳозирча ушбу таркибдан кимлар ўрин олиши хотиним ҳам билмайди. Катта сюрприз бўлишига ваъда бермайман. Неймар? У айни пайтда "Барселона" таркибида қийин даврни бошдан кечирмоқда. Бразилия термаси янги ўйин услубига ўтишига тўғри келади. Бу катта қийинчиликлар туғдирмайди - деб айтиб ўтди, Сколари.
Сколари шунингдек, мундиалга деярли бориши аниқ бўлган футболчиларни ҳам санаб ўтди. Булар Рамирес, Виллиан, Оскар ва Паулиньо.
Сколари шунингдек, мундиалга деярли бориши аниқ бўлган футболчиларни ҳам санаб ўтди. Булар Рамирес, Виллиан, Оскар ва Паулиньо.
Фикрлар