UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Сиз билган ва билмаган Хабиб Нурмагомедов ҳақида! Янгиликлар

Сиз билган ва билмаган Хабиб Нурмагомедов ҳақида!

Ўзбекистонда ММА жангчиси, UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг кўплаб мухлислари бор.

Бугун Хабиб ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Хабиб Абдулманапович Нурмагомедов - 1988 йилнинг 20 сентябрь  кунида Доғистоннинг Цумадин туманида туғилган. Россиялик аралаш қоидалар жангчиси. Лақаби: Бургут. UFCда енгил вазн тоифасида чемпион.

Миллати - авар. Спортчилар оиласидан. Отаси - Абдулманап Нурмагомедов эркин кураш ва самбо бўйича Украина чемпиони. Отасининг укаси - Нурмагомед Нурмагомедов 1992 йилда самбо бўйича жаҳон чемпиони. Онаси томондан бобоси эса эркин кураш бўйича спорт устаси. Хабибнинг отаси нафақат курашчи, эркин курашда мураббий ҳам бўлган. Айнан у Хабибнинг илк устози бўлган ва яккакураш билан 5 йил давомида шуғуллантирган. 

"Эслайман, барча вақтим гиламда ўтарди", - деб эслайди жангчи ўша пайтларни. Унинг ўзидан 1,5 ёш кичик Абубакар исмли укаси бор. Улар ёшликда биргаликда машғулотлар олиб боришган (Абубакар ҳам профессионал жангчи, WSOF турнирларида қатнашмоқда). 2001 йилда унинг оиласи Маҳачқалъага кўчиб борди. У ерда машғулотларни давом эттирди. "Отам Маҳачқалъадаги 15га яқин қариндошларимизни бир жойга тўплади. 7-8 оила аъзоларининг барчаси бир том остида яшадик. Бирга овқатланардик, бирга шуғулланардик ва бирга ўсдик", - дейди спортчи. Кимдир Хабибга қоидаларсиз жанг видеотасвирларини кўрсатди ва у ўзининг янги қирраларини очишни истади. Унга айнан оёқда зарба бериш техникаси ёқиб қолди. Бироқ шу билан бирга у курашда шуғулланишни ҳам давом эттирди. Ўша вақтда отаси яккакурашни ўзгартирди ва ўғлини жанговор самбо билан машғулот қилдирди. "Мен ҳам шуни истадим, бироқ у дастлаб курткаларда машғулот қилишимни хоҳлади ва мени ўз дўсти? Россияда хизмат кўрсатган мураббий, дзюдо бўйича мураббий Жафар Жафаровнинг олдига юборди. Ярим йил давомида унинг таълимини олдим ва 2005 йилда жанговор самбога ўтиб кетдим" - деди Хабиб.

Икки йил давомида у Россияда хизмат кўрсатган мураббий Жафар Жафаров билан шуғулланди. Кейинчалик Хабиб яна жанговор самбога қайтди, уни яна отаси шуғуллантира бошлади.


ХАБИБ НУРМАГОМЕДОВ БОЛАЛИГИДА (чап томонда)

Хабибни тўлқинлантира олган россиялик жангчи Федор Емельяненко. Нурмагомедов шундай дерди: "Жанговор самбо билан шуғулланишни бошлаганимда у барча жанговор спорт турларида биринчи ўринда эди. Унинг ўзини тутиши, характери менга намуна бўлиб хизмат қилди. У ютганда ҳам, ютқазганда ҳам ўзини танхо тутарди. Унга ўхшашга интилганман. Федор Емельяненко - Россиядаги ушбу спортнинг ривожланишига туртки берган инсон. Ҳеч қачон у ҳақида ёмон гаплар эшитмаганман. Унинг жангларини томоша қилиб катта бўлдим. У қандай уради, нокаут қилади, натижаларга қандай эришади, барчасини кўрдим. Бундай жангчи ва инсонга ҳар доим ҳавас қилдим".

Якунда Хабиб профессионал жангчига айланди. Бунда асосий ролни отаси ижро этди, у нафақат мураббийи бўлди, балки ҳаёт йўлидаги устозига ҳам айланди. Хабибнинг айтишига кўра, 19-20 ёшлигида спортдан кетиб, қўриқлаш агентига ишга кирмоқчи бўлган. Бироқ отаси унга шундай деганди: "Агарда қаердадир ишласанг, сен спортчи эмассан. Демак, сенинг бошқа ишинг бор. Агарда спортчи бўлишни истасанг,..


UFC чемпиони ҳақидаги қизиқарли маълумотларнинг давомини қуйидаги саҳифада ўқишингиз мумкин > > > Сиз билган ва билмаган Хабиб Нурмагомедов ҳақида!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика