UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  0 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  17 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

"Сити" собиқ футболчиси Варан ҳақида: "У ван Дейк ёки Диашдек бўлишига ишончим комил эмас" Янгиликлар

"Сити" собиқ футболчиси Варан ҳақида: "У ван Дейк ёки Диашдек бўлишига ишончим комил эмас"

Ўз вақтида "Манчестер Сити"да тўп тепган Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Дэнни Миллз Рафаэль Вараннинг "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида гапирди.

"Испанияда Чемпионлар лигасини ҳисобга олмаганда мавсумда фақатгина 6та қийин ўйин ўтказасиз. АПЛда эса бу ишни ҳар ҳафта қилиш керак.

Бошқа чемпионатлардан АПЛга ўтган ўйинчилар билан гаплашганингда, улар доим тезлик ҳақида гапиришади. Жадвалнинг пастки қисмидаги жамоалар билан ўйнаганингда ҳам 90 дақиқа тинмай тер тўкишинг керак. Ҳар ҳафта. Бу ерда енгил учрашувлар бўлмайди, Варан бунга кўникиши зарур.

Премьер-лига ЛаЛигадан кескин фарқ қилади. Варан - ҳужумкор ўйинчи эмас. Ҳимоячилар учун жисмоний юкламалар ва тезлик мувозанатини ушлаб туриш осон эмаслигини кўряпмиз.

ЛаЛигада Варан 70-75 % кучини ишлатиб ҳаракатланадиган ўйинлар кўплигига аминман. Бундай тўқнашувларда "Реал" тўп билан кўп муомала қилади ва катта босим ҳис қилмайди.

АПЛда эса бундай бўлмайди. Бунга имкон қадар тез кўникиш керак. Унда чиндам ҳам яхши шериклар бор - Харри Магуайр, Люк Шоу, Аарон Ван-Биссака ёки Триппьер (Киран ҳозирча МЮ футболчиси эмас).

Бу яхши трансфер. Лекин, Варан келиши билан Виржил ван Дейк ёки Рубен Диаш каби ажойиб ҳаракат қилишига ишончим комил эмас", - деди Миллз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика