Симеоне: "Отам айтганларидек, тилим – менинг душманим"
12 апр 2022 22:22
Янгиликлар
Симеоне: "Отам айтганларидек, тилим – менинг душманим"
Симеоне услубини танқид қиладиганларга жавоб қайтарди.
"Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне ўзининг ўйин услубини танқид қилувчилар ҳақида гапирди.
"Мен бу борада доим бир хил нарсани айтаман. 2005 йилдан бери мураббийлик қиламан ва ҳеч қачон ҳамкасбларимга нисбатан беписанд қарамаганман, чунки доим ўзимни рақобатлашаётган шахс ўрнига қўяман. Уларнинг ҳар бирида ўз қарашлари бор. Кимнидир менсишмаса, буни баҳам кўрмайман.
Журналистлар, собиқ футболчилар, футбол ўйнамайдиган, нимадир демоқчи бўлган одамларнинг фикрлари... Отам айтганларидек, тилим – менинг душманим. Бизда сўз эркинлиги бор, ҳамма фикр билдириши мумкин. Турли ўйин услублари бор ва мен ҳамиша ҳамкасбларимни ҳурмат қиламан", – деди аргентиналик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар