Симеоне "Атлетико"нинг трансфер мақсадини белгилаб олди
23 дек 2021 17:16
Янгиликлар
Симеоне "Атлетико"нинг трансфер мақсадини белгилаб олди
Мадриднинг "Атлетико" клубида мудофаа чизиғи билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди.
Шу сабаб клуб раҳбарияти ҳозирда "Кальяри"да ўйнаётган уругвайлик ҳимоячи Диего Годинни қайтаришни режалаштирмоқда.
Томонлар доимий алоқада. Диегонинг трансферига шахсан мадридликлар устози Симеоне қизиқмоқда. Битим январдаги трансфер ойнасида имзоланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли уругвайлик "Атлетико"да 2010-2019 йилларда ўйнаган, шундан сўнг А Серияга йўл олган эди. Унинг "Кальяри" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар