

ESPN хабарига кўра, 34 ёшли футболчи собиқ клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо коронавирус билан боғлиқ ҳолат вазиятни бироз чигаллаштирмоқда.
Футболчининг “Ман Сити” билан амалдаги шартнмоаси 30 июнь санасида ниҳоясига етади. Катта эҳтимол билан футболчи “шаҳарликлар” билан қисқа муддатли шартнома тузиб жамоа сафида мавсумни якунлайди.
“Валенсия” футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Футболчининг хизматларига шунингдек “Интер Майами” ва “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Сильва 2004-2010 йилларда “Валенсия” шарафини ҳимоя қилган ва кейинчалик Англияга кўчиб ўтганди.



