Сильва “Валенсия” билан музокара олиб бормоқда
21 апр 2020 01:14
Янгиликлар
Сильва “Валенсия” билан музокара олиб бормоқда
Ярим ҳимоячи Давид Сильва мавсум якунида “Манчестер Сити”дан “Валенсия”га кўчиб ўтиши мумкин.
ESPN хабарига кўра, 34 ёшли футболчи собиқ клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо коронавирус билан боғлиқ ҳолат вазиятни бироз чигаллаштирмоқда.
Футболчининг “Ман Сити” билан амалдаги шартнмоаси 30 июнь санасида ниҳоясига етади. Катта эҳтимол билан футболчи “шаҳарликлар” билан қисқа муддатли шартнома тузиб жамоа сафида мавсумни якунлайди.
“Валенсия” футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Футболчининг хизматларига шунингдек “Интер Майами” ва “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Сильва 2004-2010 йилларда “Валенсия” шарафини ҳимоя қилган ва кейинчалик Англияга кўчиб ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар