Швейцария термасини Юрген Клинсманн бошқариши мумкин
07 ноя 2013 14:47
Янгиликлар


Швейцария термасини Юрген Клинсманн бошқариши мумкин
"Bild" нашрининг хабар беришича, Швейцария футболи раҳбарлари терма жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Оттмар Хитцфельдга ўринбосар излашмоқда.
Мутахассис жамоани кетма-кет иккинчи марта Жаҳон Чемпионатига олиб чиққан бўлса-да, ушбу турнирдан кейин жамоани бошқаришни тўхтатмоқчи. Ушбу лавозим учун асосий номзод немис мураббийи ЮргенКлинсманн бўлиб турибди. У ҳам жаҳон чемпионатидан сўнг АҚШ термаси билан шартномасини узайтирмоқчимас.

Фикрлар