UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  3 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  2 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  9 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  12 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  7

Швеция ёшлари (U-21) Европа чемпиони! Янгиликлар

Швеция ёшлари (U-21) Европа чемпиони!

Чехия мезбонлик қилган футбол бўйича ёшлар (U-21) ўртасидаги Европа чемпионати ўз якунига етди. Ҳал қилувчи финал учрашувида Швеция ва Португалия терма жамоалари майдонга тушишди.
Ўйин бошланиши олдидан собиқ Чехославкиянинг афсонавий футболчиси, 1962 йилги “Олтин тўп” соҳиби Йозеф Масопустнинг вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут сақланди.

Прага шаҳрида ўтказилган ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад швециялик футболчиларга кулиб боқди. 4:3 ҳисобида зафар қучган Швеция терма жамоаси Европа чемпионига айланди.

1972 йилдан бери икки йилда бир маротаба ўтказиб келинаётган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида Швеция терма жамоаси ўз тарихида илк бор қитъа чемпиони бўлди. Шунингдек, Швеция ва Португалия терма жамоалари 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика