UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  2 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  2 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  31 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  23 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  4 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  2

Швайнштайгер: "Де Хеага Нойер бошқа даражада эканлигини айтганимда хафа бўлганди" Янгиликлар

Швайнштайгер: "Де Хеага Нойер бошқа даражада эканлигини айтганимда хафа бўлганди"

Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа билан рўй берган ҳолат ҳақида гапирди.

"Мен "Манчестер Юнайтед"га илк бор ўтганимда, де Хеа: "Менга айтинг-чи, мен Нойердан яхшироқманми?" деб сўради. Мен: "Йўқ, ундай эмас. У бошқа даражада", дедим. 

Давид ғазабланди, лекин мен нима учун шундай деб ўйлаётганимни тушунтирдим. Де Хеа ҳар сафар омадли ўйин ўтказганида, менга яна шу саволни берди, лекин мен ўзгарувчан эмасдим", – деди Швайнштайгер.

Швайнштайгер 2015 йилдан 2017 йилгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган, шундан сўнг "Чикаго Файр"га ўтган ва икки йилдан сўнг профессионал фаолиятини якунлаган. "Қизил иблислар" лагерига ўтишдан олдин немис 15 йил давомида "Бавария" рангларини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика