

— Сафарда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз, — дейди Шукур Жумабоев. — Меҳмонда “Олмалиқ”ни осонликча енгганимиз йўқ, албатта. Навоийда тобора кучли жамоа шаклланмоқда. Таркибимизда тажрибали ўйинчиларнинг кўплиги эвазига навбатдаги очколарни қўлга киритдик. “Қизилқум” — юқори ўринлар учун курашишга муносиб жамоа, деб бемалол айта оламан. Бошланғич таркибда ёки захирадан ўйинга қўшиламанми, бунинг унчалик аҳамияти йўқ. Асосийси, жамоамнинг ютуғи учун ҳисса қўшсам дейман. Мақсадимиз эса ҳар бир ўйинни ҳужумкор руҳда ўтказиб, ўз мухлисларимизга қувонч ҳадя этишдир.
“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.



