UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  1 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  0 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  2 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  1 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  5 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  2 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0 21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  34 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди"

Про-лиганинг 4-туридан олган "Дўстлик" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- "Бухоро" жамоаси маҳорат ва тажриба бобида устун эканлиги ўйин давомида сезилди. Таркибимиз ёш, бугун хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Масалан 2 та гол ҳам стандарт вазиятлардан киритилди. Биз шу каби вазиятларда янада кўпроқ ишлашимиз лозимлигини кўриб олдик. "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман.


- Таркиби ёш футболчилардан иборат жамоалар тажрибали футболчилари бор бўлган клубларга қарши ўйинда қийналишмоқда. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?


- Ёшларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш керак. "Бухоро"да ўйнаётган футболчилар ҳам 5-6 йил олдин шунақа ҳолатда эди. Барчаси ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди, ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти зарур.


- Дастлабки 4 та турда 4 та мағлубият. Бу жамоа руҳиятига таъсир кўрсатмайдими?


- Кўрсатади албатта. Лекин биз ишлашда давом этаверишимиз керак. Қанча кўп ишласак, натижаси бўлади. Ҳозир ёш футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишда қийналишаяпти. Бироқ, бу ўткинчи ҳолат. Масалан бугунги ўйинимиз аввалгиларидан яхшироқ чиқди. Ўйиндан ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб борамиз. Бугун баъзи  вазиятларда кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика