UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувларида таркиблар маълум  1 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  4 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  14 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  6 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  1 19:17Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?  8 19:06Жоржиньо "Арсенал" билан янги шартнома имзолади  0 18:31Зиеш "Челси"га қайтмайди  2

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Машғулотларимиз сунъий майдонда ўтаётгани ўйинимизга таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Йигитларга охиригача курашишгани учун рахмат айтаман. Қийин ўйин ўтказдик.

- Мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Назаримда пенальти сабаб ютқаздик. Яхши вазиятлар яратаётгандик. Қарши ҳужумда битта гол ўтказвордик ва яна пенальти. Шу факторлар мағлубиятимизга сабаб бўлди деб ўйлайман.

- "Дўстлик" ўтган турда ҳам кўп вазиятлар яратганди. Бугун ҳам ҳужумларни якунлашда хатоликлар кузатилди. Вазиятлардан фойдалана олмаслик нима билан боғлиқ сизнингча?

- Машғулотларни сунъий майдонда ўтказаяпмиз. Балки шу фактор таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин.

- "Дўстлик" ўзига келиб олиши учун нечта ўйин зарур деб ҳисоблайсиз?

- Машғулотларни табиий майдонга кўчирсак, шунда натижаларимиз яхшиланиши керак. Шундан умид қилаяпмиз.

- Мағлубиятдан кейин навбатдаги ўйинга қадар жамоадаги руҳий босимни қандай енгиб ўтишни режа қилаяпсиз?

- Сиз тўғри айтдингиз, мағлубиятдан кейин жамоани ўйинга тайёрлаш қийин бўлади. Бунда биз мураббийлар штабининг ҳаракатлари самараси керак.

- Таркибда йўқотишлар бормиди?

- "Арал" билан ўйинда 1 нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат олди. Ҳозир таркибимизда йўқотиш фақат шу.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 мар 05:48:09
Бобокул Авезов
Олимпик билан икаласи про лигада навбатчи команда булиши олдиндан маълум эди.
   
20 мар 22:52:33
Jamshid Abdusamadov
Бир хил боллар купток нималигини билмидигандей уйнашди. Тактика йук боллар нима килишни билишмаяпти. 2-таймни бошида килинган замена окламади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика