UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  2 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  1 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  11 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  9 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  149 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2

Шуҳрат Мақсудов: "Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқмаганимда у захирада ўтирарди" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқмаганимда у захирада ўтирарди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди.



"Шундай шиддатли ўйин бўлиши кутгандик. Нафақат бу турда, барча турда шундай ўйинлар бўлмоқда. Мана шундай ўйинлар орқали ёш футболчилар келажакда Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришади, деб ўйлайман. "Қўқон-1912" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман ва Александр Мерзляковга тезроқ тузалиб кетишини тилайман. Бундан ташқари ўзимизнинг футболчимиз Фаррух Икромовга соғлик-саломатлик тилайман. Тез орада сафимизга қайтишини тилаб қоламан. Албатта, бугунги ўйин учун футболчиларимга ва клубимизнинг барча ходимларига катта раҳмат айтаман. Ишлаган ва меҳнат қилган одам хато қилади. Хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

 

— Ўйин давомида Тўхтасиновга 2-3 марта кескин эътироз билдирдингиз. Унинг ўйинидан қониқмадингизми? 

— Агар Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқмаганимда, у захира ўриндиғида ўтирган бўларди. Албатта қониқиш ҳосил қилдим. Бу футбол. Барча нарса ўйин давомида эҳтирос орқали чиқиб кетди", — дейди Шуҳрат Мақсудов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика