Шуҳрат Мақсудов: "Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқмаганимда у захирада ўтирарди"
10 сен 2021 21:33
Янгиликлар
Шуҳрат Мақсудов: "Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқмаганимда у захирада ўтирарди"
"Шундай шиддатли ўйин бўлиши кутгандик. Нафақат бу турда, барча турда шундай ўйинлар бўлмоқда. Мана шундай ўйинлар орқали ёш футболчилар келажакда Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришади, деб ўйлайман. "Қўқон-1912" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман ва Александр Мерзляковга тезроқ тузалиб кетишини тилайман. Бундан ташқари ўзимизнинг футболчимиз Фаррух Икромовга соғлик-саломатлик тилайман. Тез орада сафимизга қайтишини тилаб қоламан. Албатта, бугунги ўйин учун футболчиларимга ва клубимизнинг барча ходимларига катта раҳмат айтаман. Ишлаган ва меҳнат қилган одам хато қилади. Хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик",- дейди Шуҳрат Мақсудов.

— Ўйин давомида Тўхтасиновга 2-3 марта кескин эътироз билдирдингиз. Унинг ўйинидан қониқмадингизми?
— Агар Нурилло Тўхтасиновнинг ўйинидан қониқмаганимда, у захира ўриндиғида ўтирган бўларди. Албатта қониқиш ҳосил қилдим. Бу футбол. Барча нарса ўйин давомида эҳтирос орқали чиқиб кетди", — дейди Шуҳрат Мақсудов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар