UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  7 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  8 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  19 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  57 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйин жанговар тарзда ўтди" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Ўйин жанговар тарзда ўтди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Бунёдкор" (2:1) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириб ўтди.





"Ўйин жанговар тарзда ўтди. Шундай бўлиши кутилганди. Ўзим футбол ўйнаб юрган пайтимда ҳам Наманганда ўйинлар шундай ўтарди. "Навбаҳор" ва унинг мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

Фарруҳ Икромовнинг соғлиғи яхши, Италиянинг Рим шаҳрида операцияни бошдан ўтказиб, қайтиб келди. Ўзбекистон футбол ассоциациясига ушбу жарроҳлик амалиётини ўтказишда берган ёрдами учун раҳмат айтаман. Иккинчи таймда гол урганимиздан кейин тажрибали футболчиларимиз камлиги таъсир ўтказди. Бу – ҳаёт, бу – спорт, футболчилар шу каби хатолар туфайли ўсишга эришади. Йигитларга раҳмат айтаман. Спортда хатолар учраб туради.

Худога шукур, молиявий масалалар ҳал бўляпти. Раҳбаримиз футболга жуда қизиқадилар, жамоадан хабар олиб турадилар. Лекин йил бошида футболчи ололмадик, шу боис асосан, академиядан чиққан ёшлар билан ўйин ўтказишга мажбур бўлдик. "Бунёдкор" ўз олдига юқори мақсадларни қўяди, шунинг учун таркибга кучли футболчиларни жалб қилиш лозим. Кейинги мавсумда ҳаммаси яхши бўлади, деган умиддаман", – деди "қалдирғочлар" устози.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика