UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)  150 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (3:2) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов фикрларини билдириди.

- Ўйин ҳақида

- Олдин ҳам айтганимдек, ҳар бир тур курашларга бой тарзда кечмоқда. Бу жуда яхши, футболчилар шу орқали ўсишади. Ҳаммага – раҳбариятга, айниқса, футболчиларга раҳмат!  Чет эл футболида кўрамиз, охирги сонияларгача курашишади ва ижобий натижага ишонишади. Йигитларимиз ҳам ана шундай ўйин кўрсатиб, характер кўрсатишгани учун катта раҳмат! Ҳар доим айтаман: Ҳалол меҳнат қилганни Яратганнинг ўзи қўллайди. 

- "Бунёдкор" ўйин жиҳатидан иккинчи даврада кучайди, деб айтоласизми? 

- Биласизми, кучайди деб, давралар оралиғида янги ўйинчилар таркибга жалб этилса, айтсак бўлади. Бизда аксинча, асосий таркибнинг икки нафар аъзоси жамоадан кетди. Шунинг учун бу ерда фақат футболчилар, мураббийлар ва меҳнати самара келтирди дейиш мумкин. 

- Ўйин 102 дақиқа давом этди. Шу ҳақда фикр билдирсангиз...

- 102 дақиқа бўлса, демак, 12 дақиқа қўшилди. ВАР анча вақтни олди. Шунга бўлса керак. Ҳакамлар кўриб, бир қарорга келгунча ўйинни бошлашмади. Шунга озроқ чўзилиб кетди, бунга аралашишимиз ноўрин деб биламан.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика