UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  13 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  16 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2

Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Бош мураббийни ишдан олиш ёки тайинлаш мухлисларнинг иши эмас"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Олимпик" (1:5) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бунақанги ўйин, бунақа натижа учун биринчи навбатда мухлислардан узр сўраймиз. Мен ўзим ҳам тушунолмай қолдим, йигитларда бугун ҳеч нарса ўхшамади. "Нефтчи" билан ўйиннинг эртасигаёқ "Олимпик" билан баҳсга тайёргарлик кўришга киришгандик. Ҳеч қайси футболчимизнинг ўйини чиқмади. Жамоа ютса, демак, ҳамма ютади. Мағлубият учун мураббий айбдор. Лекин биз бугун бутун жамоа ютқаздик. "Олимпик"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман.

- "Бунёдкор"нинг айни пайтдаги натижалари мураббийнинг истеъфосига сабаб бўладиган даражада эмас. Нима деб ўйлайсиз, мухлислар томонидан сизнинг истеъфонгиз талаб қилиниши тўғрими?

- Ўзингиз айтиб турибсиз, жамоанинг натижалари ёмон эмас. Биргина мағлубият учун шундай ҳаракатни амалга оширган бўлсалар, билмадим, очиғи, эътибор қаратганим йўқ. Жамоа бош мураббийини ишдан олиш мухлисларнинг иши эмас. Такрор айтаман, "Бунёдкор"нинг ҳақиқий мухлисларидан узр сўрайман. Мен ваъда берганман, биз аввалги "Бунёдкор"ни қайтариш ҳаракатидамиз.

- Мухлислар орасида уларни сизга қарши йўналтириб турган шахслар бор деб ўйлайсизми?

- Илтимос, бундай провакацион савол берманглар. Журналист маданиятга риоя қилган холда савол бериши лозим. Бу каби саволарга жавоб беришни истамайман, футбол ҳақида сўранглар, бемалол жавоб бераман.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика