UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  3 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  11 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  6

"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади Янгиликлар

"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади

Энди жамоа сардорининг кетишини расман тасдиқлашди.

Германия терма жамоаси ҳимоячиси Вальдемар Антон Евро-2024 якунланганидан кейин ҳам "Штутгарт"га қайтмайди. Бу ҳақида клуб спорт директори Фабиан Вольгемут пайшанба кунги машғулот вақтида маълум қилди.

Маълум вақтдан буён "Штутгарт" 28 ёшли ҳимоячиси билан хайрлашиши ҳақида хабарлар бор эди. Баъзи манбалар Антон фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия"сида давом эттирмоқчилигини таъкидламоқда. Бироқ ҳозирча бу борада расмий маълумот йўқ ва унинг кейинги жамоаси борасидаги савол очиқ қолмоқда. Унинг трансфери эҳтимолий харидорга тахминан 22,5 млн еврога тушиши кутилмоқда.

Қайд этиш лозим, Вальдемар ҳозирда Германияда давом этаётган Евро-2024нинг 1/8 финал босқичида захирадан майдонга туширилди ва қитъа чемпионатида дебют қилди.  

Эслатиб ўтамиз, Вальдемар Антон 2020 йилдан буён "Штутгарт" шарафини ҳимоя қилиб келади. Клуб либосида 141 ўйинда 4 та гол урган ва 8 та голли узатма етказиб беришга муваффақ бўлган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика