UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  0 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  9 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2

Шота Арвеладзе: "Сидиқовнинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Сидиқовнинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз"

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштирок этишди.

"Гуруҳимиз жуда кучли. Қийин ва шиддатли ўйинлар ўтказдик. Эронда ҳам, плей-оффда ҳам. Эртага ҳам шундай бўлишини кутаяпман. Аммо уйда доим ўйнаш яхши", - дейди Шота Арвеладзе


"Гуруҳдаги исталган баҳс оғир бўлади. Яхши тайёрландик. Рақибни ўрганиб чиқдик. Кучли ва кучсиз томонларини биламиз. Ўйинга тайёрмиз", - дейди Кримец


- Рақиб сафида алоҳида ажратиб кўрсата оладиган футболчи борми?

- Аниқ бир футболчини айта олмайман. Уларнинг ҳужум чизиғи кучли, Саудия Арабистони чемпионатида ҳар ўйинда ўртача 2тадан гол урмоқда. 


- Жароҳат олганлар майдонга тушишга тайёрми?

- Барча йигитлар сафга қайтишди ва машғулотларга қўшилишди. Умид қиламанки улар руҳан ҳам тайёр бўлишади. 


- Сидиқов келиши жамоанинг ўйин услуби, схемасини ўзгартирадими? 

- У ҳужумкор ярим ҳимоячи. Унинг кучли томонларидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 


- Нима учун барча матбуот анжуманларига фақат Егор Кримец келмоқда? Бу "Пахтакор"нинг ютқазмаётгани билан боғлиқми? Чунки у келган матбуот анжуманидан кейин ижобий натижа қайд этаяпсизлар.

- Кримец жамоа сардори. Агар кейинги ўйинларда бошқа футболчини чақирсангиз уларни олиб келамиз. Истасангиз 3 нафар футболчини олиб келамиз. 


- Умар Ал Соманинг энг кучли томонларини айта оласизми?  

Егор Кримец: - Юқори даражадаги ҳужумчи. Ал Сома жарима майдони ичида жуда хавфли. 


- Эртанги баҳсдан олдин мухлисларга нима дейсиз? 

Егор Кримец: - Уйда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Яхши ўйин бўлади, келиб "Пахтакор"га мухлислик қилишларини сўрардим. Сўнгги бор стадионимиз тўлганига анча бўлди. Эронда минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш бизга манзур бўлди.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика