UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ипсвич", "Ноттингем" - "Арсенал": бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:16АПЛ. "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити". Бошланғич таркиблар аниқ!  22 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  3 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  10 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  4 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  29 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  2 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  4

Шота Арвеладзе: "Ўтказилган мавсум учун "Локомотив"га ҳам миннатдорчилик билдираман" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ўтказилган мавсум учун "Локомотив"га ҳам миннатдорчилик билдираман"

Coca Cola Суперлиганинг 26-тури доирасидаги "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманининг биринчи қисмида қатнашди.

- Барчага раҳмат айтаман. Жуда узоқ мавсум ўз поёнига етди. Бу ўйин мухлисларга ҳам унчалик қизиқ бўлмади. Йигитлар шу боисдан техник футбол намойиш этишди ва кўп куч сарфлашмади. Кам бўлса-да, стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Барчага, "Локомотив"га ҳам, бошқа жамоаларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Кейинги мавсум бундан-да қизиқроқ ўтишига ишонаман. 

Кўпчилик мухлислар мавсум зерикарли ўтганини айтди. Бироқ ундай эмас. Сўнгги турдагина қуйига тушадиган жамоа номи аниқ бўлди. Мавсумда 46-47-ўйинида қатнашаётган, шунингдек, термага ҳам борини бераётган футболчиларга раҳмат айтаман.

25 декабрда жамоа йиғилади. Янги футболчилар бўлади, бироқ бу ҳали кимлиги аниқ эмас. Шунингдек, легионерлардан кам бўлмаган футболчиларга ҳам ишонч билдиришга интиламиз.

Ҳимоя мени унчалик ташвишга солмаяпти. ОЧЛда биз қитъанинг энг яхши жамоаларига қарши баҳс олиб бордик. Барча футболчиларда пасайиш бўлади. 20 кунлаб дам олгандан кейин клубларда ҳам пасайиш кузатилади. Барчадан кўра камроқ карточка олдик. Футболчиларга фэйр-плей совринини берсак ҳам бўлади.

Комилов, Абдуллаев ва Сидиқовга раҳмат айтаман. Улар катта йўлни биз билан бошлашганди, афсуски жароҳат уларга катта ҳалақит қилди. Яна бир-икки ойни ўтказиб юборишса, ҳеч нима қилмайди. Биз футболчиларнинг кейинги фаолияти учун жавобгармиз. Энди қолган йигитлар дам олишга чиқишади. Жароҳатланганлар эса тикланишда давом этишади.

Йигитларнинг 2-3 йиллик шартномаси бор. Фақатгина 4 футболчининг шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунланади.


TAS-IX эмас


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика