Шота Арвеладзе: "Ўтказилган мавсум учун "Локомотив"га ҳам миннатдорчилик билдираман"
30 ноя 2019 18:33
Янгиликлар
Шота Арвеладзе: "Ўтказилган мавсум учун "Локомотив"га ҳам миннатдорчилик билдираман"
- Барчага раҳмат айтаман. Жуда узоқ мавсум ўз поёнига етди. Бу ўйин мухлисларга ҳам унчалик қизиқ бўлмади. Йигитлар шу боисдан техник футбол намойиш этишди ва кўп куч сарфлашмади. Кам бўлса-да, стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Барчага, "Локомотив"га ҳам, бошқа жамоаларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Кейинги мавсум бундан-да қизиқроқ ўтишига ишонаман.
Кўпчилик мухлислар мавсум зерикарли ўтганини айтди. Бироқ ундай эмас. Сўнгги турдагина қуйига тушадиган жамоа номи аниқ бўлди. Мавсумда 46-47-ўйинида қатнашаётган, шунингдек, термага ҳам борини бераётган футболчиларга раҳмат айтаман.
25 декабрда жамоа йиғилади. Янги футболчилар бўлади, бироқ бу ҳали кимлиги аниқ эмас. Шунингдек, легионерлардан кам бўлмаган футболчиларга ҳам ишонч билдиришга интиламиз.
Ҳимоя мени унчалик ташвишга солмаяпти. ОЧЛда биз қитъанинг энг яхши жамоаларига қарши баҳс олиб бордик. Барча футболчиларда пасайиш бўлади. 20 кунлаб дам олгандан кейин клубларда ҳам пасайиш кузатилади. Барчадан кўра камроқ карточка олдик. Футболчиларга фэйр-плей совринини берсак ҳам бўлади.
Комилов, Абдуллаев ва Сидиқовга раҳмат айтаман. Улар катта йўлни биз билан бошлашганди, афсуски жароҳат уларга катта ҳалақит қилди. Яна бир-икки ойни ўтказиб юборишса, ҳеч нима қилмайди. Биз футболчиларнинг кейинги фаолияти учун жавобгармиз. Энди қолган йигитлар дам олишга чиқишади. Жароҳатланганлар эса тикланишда давом этишади.
Йигитларнинг 2-3 йиллик шартномаси бор. Фақатгина 4 футболчининг шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунланади.
TAS-IX эмас
Фикрлар