Шота Арвеладзе Жиззахдаги ғалабадан сўнг нималар деди?
03 ноя 2017 21:58
Янгиликлар
Шота Арвеладзе Жиззахдаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Олий лиганинг 27-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ушбу баҳсдан сўнг “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманида қатнашди.
- Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятларни голга айлантира олмадик. Рақиблар ҳам бир нечта ҳавфли вазиятлар ярата олди. Бурчак зарбаларини голга айлантира олмади.
Рақиблардан кўра бизда голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Ўйин сўнггида Игорь Сергеев ҳам боши билан зарбасини голга айлантира олмади. Рақиблар дарвозабони ҳам жамоасини кўп вазиятларда қўтқарди. Умуман айтганда бизга ғалаба керак эди. Биз бундан яхшироқ ўйин кўрсата оламиз.
Яна шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, Жиззахда футболни севишар экан. Бундай муҳитда ўйнаш доимо ёқимли.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар