

Тайёргарлик жараёнида “Шўртан” 4 та назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган. Ушбу назорат учрашувларида “Оқ бўрилар” куч синашадиган 2 рақиб ва ўйин кунлари аниқ бўлди. Режага кўра, ғузорликлар 22 июль куни Тошкентнинг “НБУ-Осиё”, 26 июль куни эса Жиззахнинг “Сўғдиёна”сига қарши майдонга тушадилар. Қолган иккита ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар ва ўйин муддатига ҳозирча аниқлик киритилмоқда.
Клубимизда юз бераётган барча янгиликлар ҳақида кейинги хабарларимизда маълумот беришга ҳаракат қиламиз.



