UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Барса" 2016 йилнинг декабридан бери илк бор 7+ тўп фарқи билан ғалаба қозонди  0 00:20АПЛ. Иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонаётган "Эвертон" ўйиннинг сўнги дақиқаларида 3 та гўл ўтказиб оғзидаги ошни олдирди  5 00:10Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини 90+2 дақиқадаги гол ҳал қилди  7 00:02РПЛ. "Ахмат" ва "Акрон" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, Эсанов 62-дақиқада майдонга тушди  1 23:52РПЛ. "Рубин" ўн киши бўлиб қолган "Спартак"дан тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов ва Раҳмоналиев эса...   2 23:48Расман: Жейдон Санчо янги клуби билан шартнома имзолади  3 23:44Бундеслига. "Байер"нинг Бундеслигадаги 35 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди  4 23:30АПЛ. Холанднинг хет-триги "Ман Сити"га "Вест Хэм"га қарши ўйинда ғалабани тақдим этди  8 23:21Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Қосимпошо"га мағлуб бўлди, Алиқулов 87 дақиқа ўйнади  2 23:00Ла Лига. "Барселона" - "Вальядолид" 7:0, Рафинядан хет-трик  7 22:45ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Қайсар"га мағлуб бўлди, Яхшибоев ва Умаров эса...  2 22:00Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Вальядолид"га жавобсиз 7та гол урди!  56 21:40Расман: "Вест Хэм" ПСЖ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  1 19:30РПЛ. ЦСКА яна ғалаба қозонди  2 18:51Пирс Морган: "Бу нимаси? Райс оёғидан зарба қабул қилиб олгани учун четлатилдими?"  9

"Шўртан"га бу мавсум қийин бўлади-ёв (Мулоҳаза) Янгиликлар

"Шўртан"га бу мавсум қийин бўлади-ёв (Мулоҳаза)

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтди ва бу мавсум ўз кучини яна элитада синаб кўради.
Жамоа ҳозир олий лиганинг бошқа иштирокчилари каби янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Ғузорликлар кеча "Обод" сунъий майдонида "Олмалиқ"қа қарши ПФЛ Кубогининг чорак финалида майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Олмалиқ"нинг асосий таркиби Туркияга жўнаб кетгани боис ўрнига ўринбосарлар ҳаракат қилишди.



Айтиш мумкинки, 65 дақиқа давомида "Олмалиқ" ёшлари "Шўртан"нинг асосий таркибига жиддий қаршилик кўрсатишди, бироқ якунда тажриба барибир ўз сўзини айтиб, олий лига вакили йирик ҳисобда зафар қучди. Гарчи ўйинда 4:0 ҳисоби қайд этилган бўлса-да, "Шўртан" рақибига қараганда катта устунлик қилди дейиш мушкул. Айниқса, биринчи таймда ўйини ҳеч қовушмади. Жарима майдончаси ичига узатилган тўплар кўп ҳолларда "Олмалиқ" футболчиларига бориб тушаверди, бунинг устига "Шўртан"да битта қулай имкониятдан фойдаланиб гол урадиган футболчи кўзга ташланмади.

"Шўртан"нинг асосий таркиби қуйидагича кўринишда бўлди: дарвозани Темур Жўраев қўриқлади. Ҳимояда чап томондан бошлаб Шерзод Шарипов, Дарко Станоевич, Умар Эшмуродов, Жамол Отақулов ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда эса яна чап қанотдан бошлаб Лазиз Убайдуллаев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Элдор Бойматов ва Виктор Карпенко ўйнади. Ҳужумда Суҳроб Бердиев - Виктор Клишин жуфтлиги тўп тепди.



Лекин шу таркиб ҳам "Олмалиқ" ўринбосарларига қарши анча қийналди. Кўп вазиятларда тажрибали Карпенко ўйинни ўзига олишга интилди, бироқ унинг ёнида ўйнаган Ғулом-Ҳайдар билан Бойматов яхши пасларни йўққа чиқараверди. Биламизки, ҳозирги футболда марказий ярим ҳимоячилар "портловчи" бўлиши керак. Ғулом-Ҳайдар Ғуломовда "портлаш" ҳисси бор, аммо тўп узатишлари жуда аниқ эмас. Аммо Элдор Бойматовда шу нарса ҳам кўзга ташланмаяпти. Натиижада сурхондарёлик футболчи кўп ҳолларда ўйиндан узилиб қолгандек туюлаверди. Лазиз Убайдуллаевга эса афтидан ўтган йили кам ўйнагани панд беряпти. Бир пайтлари Убайдуллаев қанақа футболчи эди-я! Тезкор ва алдамчи ҳаракатлари билан рақибини шошириб қўярди. Лекин кечаги ўйинда унинг бор-йўқлиги деярли билинмади.

Агар шу баҳсдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, "Шўртан"нинг ҳимоячиларига ҳам эътироз етарлича топилади. Масалан, легионер номини оқлаши керак бўлган Дарко Станоевичда биринчи паслар деярли ўхшамади. Сал чаққонроқ ҳужумчининг ундан ўзиб кетиши ҳеч гап эмас. Дарко ўзига келган тўпни тепиб юборса бўлгани, сал биттасини алдаб ярим ҳимоячига тўпни етказиб бермаяпти. Умар Эшмуродов эса асосий таркибдан жой олиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Менга номи чиққан ўйинчи бўлмаса-да, майдонда бор кучи билан ҳаракат қиладиган футболчилар ёқади. Чунки фақат ҳаракатгина ғалабани таъминлайди. Майдонга чиқдингми, ўхшаса-ўхшамаса ҳаракат қилавериш керак. Шунда қачондир ҳаракат ўз самарасини бериб, жамоа ғалаба қозонади.



Виктор Клишиндек ҳужумчи эса ўринбосарлар дарвозасига кўзини юмиб бўлсаям гол уриши керак. Ахир у ўтган йил биринчи лигада қирққа яқин гол урди. Тушунамиз, ҳали мавсум бошлангани йўқ, балки футболчи ўз формасида эмасдир, лекин мавсум бошланишига ҳам кам вақт қолди. Бир ойдан кам қолди. Салкам бир ой ичида ҳужумчи ўзининг юқори формасига чиқа оладими? Ишониш қийин. Суҳроб Бердиев эса "Шўртан"нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлса ажаб эмас. Бу болада салоҳият юқори, фақат ишлашда давом этиши керак.



"Шўртан"нинг асосий таркиби анча ўзгариб кетибди. Кеча асосий таркибда майдонга тушган 11таликдан 8 футболчи янги. Ўтган йил ўйнаганлардан Жамол Отақулов, Умар Эшмуродов ва Виктор Клишин бор экан. Шунингдек, захирадан тушган Самандр Шодмонов, Игорь Таран, Мирзакамол Камолов сингари ўйинчилар ҳам бу йил жамоага келиб қўшилишди. Бош мураббий Мухтор Қурбонов олий лигада суяги қотган ўйинчиларни йиғиб олди. Энди гап уларнинг бир жамоа бўлиб ўйнай олишида. Лекин бунинг учун ҳали кўп ишлаш керак бўлади. Бу ёқда эса олий лиганинг 1-тури бошланишига тобора кам вақт қоляпти. Эслатиб ўтамиз, "Шўртан" биринчи турни сафарда "Нефтчи"га қарши (14 март) ўтказади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика