UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  9 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  3 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  24 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1

"Шўртан" йиғинига "Бунёдкор", АГМК, "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро"дан футболчилар бориб қўшилди Янгиликлар

"Шўртан" йиғинига "Бунёдкор", АГМК, "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро"дан футболчилар бориб қўшилди

Теглар :  "Шўртан"
“Машъал” билан ўтказилган назорат учрашувидан сўнг (2:2), “Шўртан” жамоаси тайёргарлик жараёнларининг иккинчи босқичини якунлади.

Мазкур ўйиндан кейин футболчиларга бир неча  кунлик хордиқ берилганди. Эндиликда “оқ бўрилар” машғулотларни 24 январдан Ғузордаги ўз қароргоҳида давом эттиришмоқда.

Янги мавсум учун тайёргарлик айни қизғин палласида. Эркин агент мақомидаги футболчилар иқтидорларини намоён қилган ҳолда футбол клублари орқали сараланиб олинмоқда.

Анъанага содиқ қолган ҳолда “Шўртан” футбол клуби ҳам тайёргарлик жараёнини бошлаганидан буён асосий эътиборни малакали футболчиларни саралаб олишга ва уларнинг жисмоний ҳолатига қаратган.

Мураббийлар штаби селекция ишларини давом эттириб, таркибни шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда.

"Шўртан" сафига яна бир қатор ўйинчилар келиб қўшилди. Булар: Даврон Исоқов - ҳужумчи  (“Бухоро”), Нодирбек Абдуҳолиқов - қанот ҳимоячиси (АГМК), Фарҳод Имомов - ҳимоячи (АГМК), Абдувоҳид Шарипов - ҳимоячи (“Навбаҳор”) ва Акобир Қаюмов - дарвозабон (“Бунёдкор”).

Режа бўйича, 29 январь куни Ғузорнинг БЎСМ майдонида  навбатдаги синов назорат учрашуви доирасида вакилларимиз Самарқанднинг “Динамо” футболчилари  билан баҳс олиб боришади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика