UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  4 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  14 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

“Шўртан” раҳбарияти ўз мухлислари билан учрашув ўтказди Янгиликлар

“Шўртан” раҳбарияти ўз мухлислари билан учрашув ўтказди

Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига мусобақаси иштирокчиси бўлган “Шўртан” ПФК раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи янги мавсум арафасида ўз мухлислари билан учрашув ўтказди.

Мазкур тадбир 21 январь санасида жамоанинг Ғузордаги қароргоҳида ташкиллаштирилди.

Ушбу йиғилишнинг бош мавзуси “Оқ бўрилар” жамоасининг ўтган йилдаги фаолияти, ютуқ ва камчиликлари, шунингдек янги мавсум режалари, тарадудига қаратилди. Бу борада “Шўртан” ПФК бош менежери Шамил Ярулин, бош мураббий Асрор Алиқулов ҳамда Ғузор “Марказий” ўйингоҳи директори Искандар Бўриев ўз фикрларини баён қилишди. Шу билан бирга мухлислар ўз томонидан берилган саволларга ҳам батафсил жавоб олишди.

Ўртага ташланган саволларнинг асосий қисми бу барчани бирдек қизиқтирган ва шу билан бирга “Шўртан” мухлисларини безовта қилаётган янги футболчилар трансфери билан боғлиқ бўлган таъқиқ масаласи бўлди. “Трансфер билан боғлиқ бўлган чекловнинг тарихи кўпчиликка маълум. 2012 йилда жамоада қисқа ва самарасиз фаолият кўрсатиб кетган легионер мураббийлар - И.Криушенко ҳамда В.Варивончиклар билан юзага келган можаролар ҳали ҳам давом этмоқда. Афсуски, ушбу масала бўйича ФИФА ва ЎФА томонидан клубимизга нисбатан қуйилган таъқиқлар сабабли таркибимизни бошқа жамоа футболчилари билан кучайтира олмаслигимиздан ҳам тўғри ва самарали фойдаланишимиз мумкинлигини шунингдек, бу ўз навбатида академиямизнинг тарбияланувчилари, маҳаллий футболчиларимиз ва ёшларимиз учун ўзларини синаб кўриш учун ажойиб имкониятлардан бири эканлиги айтиб ўтилди.



2021 йилни Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилди ва бу ҳам бежизга эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2019 йилдаги ПФ-5887-сонли “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ижросини таъминлаш учун бизга катта имкониятлар яратди. Шу боис, янги мавсумда таркибимиз асосини фақат ўз Академиямиз тарбияланувчилари ҳисобидан шакллантиришимиз мумкин. Шундан келиб чиқиб, “Шўртан” жамоамиз олдига янги йилда ПРО-Лига мусобақа жадвалининг ўрта қисмидан жой олиш вазифаси қўйилади.

Тўғри, бошланиши осон кечмайди. Аммо бу биз учун катта мактаб вазифасини ўтаб беради. Хабарингиз бор, айни пайтда клуб Академиямиз ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Яқин йиллар ичида мақсадимиз ҳам айнан ушбу маскандан камол топадиган вилоятимизнинг ҳамда маҳаллий - Ғузорлик истеъдодли ёшларимиз кучига таяниб, “Шўртан”ни юксак чўққиларга олиб чиқиш.



Мақсадларимизни клубимиз бош ҳомийси ҳамда клуб президенти, “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” директори Ш.Д.Жабборов ҳам маъқулламоқда. Бу борада ўз таклиф ва кўрсатмаларини бериб турибди. Чунки бу шубҳасиз истиқболли режалар тоифасига киради.
Ўйлайманки, “Шўртан” жамоамизнинг мухлислари бизни тушунишади ва албатта, қўллаб-қувватлашади”, - деди Ш.Ярулин

Юқоридагиларни инобатга олиб, жамоа бош мураббийи - Асрор Чориевич Алиқулов ҳам ўз навбатида “Шўртан” жамоаси учун бу йил оғир ва машаққатли бўлишини мухлисларга таъкидлаб ўтди. Мухлислардан ўз севимли жамоасини қўллаб-қувватлаб, стадионда ўзларини муносиб тутишларини, футболчи ва мураббийларни, уларнинг меҳнатини ҳамда бир-бирларини ҳурмат қилишларини сўраб, фикрларини якунлади.

Йиғилиш сўнггида, Ғузор “Марказий” ўйингоҳи директори И.Бўриев ҳамда “Шўртан” мухлислари томонидан янги мавсум арафасида “Жамоат жойлари, стадионларда ва оммавий тадбирларда ўзини тутиш ҳамда мухлислик маданияти кодексига риоя қилиш” бўйича баённома тузилди.



“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика