UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  1 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  6 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 20:39"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0

Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди

Суперлига 26-тури доирасидаги "Шўртан" — "Нефтчи" ўйини бўлиб ўтди.

"Шўртан" — "Нефтчи" 0:2

25 октябрь 2025 йил. Ғузор, "Ғузор" стадиони. 1911 томошабин. 

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Маъмуржон Илҳомов

Назоратчи: Тимур Галеев

ВАР ҳаками: Тўрабек Суюнов

АВАР ҳаками: Акмал Ғиёсов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Зоран Марушич 40, - 0:1. Владимир Йовович 88, - 0:2 (Жамшид Искандеров). 

"Шўртан": 1.Шохруҳжон Эшбўтаев, 3.Шохжаҳон Султонмуродов, 4.Улуғбек Худайбердиев (с), 8.Абубакр Ризо Турдиалиев (19.Нуриддин Ҳасанов, 84), 9.Пўлатхўжа Холдорхонов, 10.Темур Мамасидиқов (11.Жасурбек Ҳакимов, 77), 14.Аброрбек Тошқўзиев (88.Диёрбек Асомиддинов, 84), 15.Жўрабек Маннонов (22.Сардор Садуллаев, 77), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (45.Ғанишер Қодиров, 62), 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 76.Исломжон Кенжабоев

Захира: 35.Шерзодбек Абдураимов, 17.Фарруҳбек Мухторов, 70.Миржалол Жумаев, 99.Сардорбек Саидов

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икромжон Алибоев, 7.Аброрбек Исмоилов, 9.Жоэль Кожо (32.Зоран Марушич, 7), 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 78), 20.Анваржон Ғофуров (с), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов, (8.Владимир Йовович, 69) 23.Йован Жокич

Захира: 45.Акбар Тўраев, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 33.Шохрухбек Ёқубжонов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 70.Силвинус Нимели, 77.Билолхон Тошмирзаев. 

Огоҳлантиришлар: Алишер Одилов 45+1, Қувондиқ Рўзиев 69. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Шўртан" - "Нефтчи" 0:2

90+4. УХХХ! Ғанишер Қодиров ҳимоядаги қўпол хатодан кейин бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва кучсиз зарба берди, Ботирали Эргашев тўпни ушлаб олди 

90+2. Хавфли вазият! Ўнг томондан Нуриддин Ҳасанов узатган тўп хавфли кўриниш олди, Ғанишер Қодиров тўпга улгурмади 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди 

88. ГОЛ! Владимир Йовович! Искандеровнинг тўп узатишидан кейин Йовович гол урди - 0:2.

84. Ўзгаришлар. "Шўртан". Турдиалиев ва Тошқўзиев ўрнига Асомиддинов ва Нуриддин Ҳасанов тушди 

83. Зарба! Йўлдошевнинг чап қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб дарвоза томон борди, Эшбўтаев тўпни ушлаб олди 

78. Ўзгариш. "Нефтчи". Рўзиев ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев тушди

77. Ўзгаришлар. "Шўртан". Маннонов ва Мамасидиқов ўрнига Садуллаев ва Ҳакимов тушди

69. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Қувондиқ Рўзиев 

69. Ўзгариш. "Нефтчи". Одилов ўрнига Йовович тушди 

68. Зарба! Алибоев-Искандеров-Жокич комбинацияси Йованнинг ноаниқ зарбаси билан тугади 

67. "Шўртан"да жарима тўпи, самарасиз якунланди 

62. Ўзгариш. "Шўртан". Иброҳимов ўрнига Ғанишер Қодиров

60. Хавфли вазият. Искандеровнинг ақлли узатмасидан кейин Одилов жарима майдонига кириб зарба берди, унинг зарбаси йўлига Султонмуродов тўғаноқ бўлди 

57. ЗАРБАА! Кенжабоевнинг тўп узатишидан кейин Мамасидиқовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни Эргашев қайтарди! 

56. Зарба. Аброр Тошқўзиевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди 

55. ЗАРБА! Алибоевнинг тўп узатишидан кейин Марушич жарима майдони ичидан чап оёқда зарба берди, Эшбўтаев ўз ўрнида! 

52. Зарба. Яна Исмоилов зарба берди, яна ноаниқ 

52. ЗАРБА! "Шўртан"да жарима тўпи, Иброҳимовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин тўпни Эргашев эгаллаб олди 

49. Зарба! Аброр Исмоиловнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+5. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1

45+4. Зарба! Рўзиевнинг зарбасидан кейин Эшбўтаев тўпни ушлаб олди

45+1. Огоҳлантириш. Алишер Одилов 

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди 

40. ГОЛ! Зоран Марушич ҳисобни очди - 0:1. Искандеров тўпни рақиб жарима майдонига узатди, Жокич тўп учун курашди ва тўп Худойбердиевга тегиб дарвоза устунидан майдонга қайтди, қайтган тўпни Марушич осонгина дарвозага жойлаб қўйди. 25. "Нефтчи" кетма-кет икки бор бурчак тўпига эга бўлди, иккаласи ҳам самарасиз тугади  

20. ФАКТ! Ортда қолган 20 дақиқа давомида иккала жамоа ҳам рақиб дарвозаси томон аниқ зарба бера олмади 

20. Зарба! "Нефтчи"да бурчак тўпи, Рўзиев узатган тўпни Марушич боши билан дарвоза томон йўллади, ноаниқ 

19. УХХ! Ўнг томонда ўйнаётган Тошқўзиев тўпни ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Мамасидиқовнинг бош билан зарбаси ноаниқ кетди 

17. Яна бир хавфли вазият. Алибоевнинг тўп узатишидан кейин Исмоилов ўнг томондан тўпни жарима майдони ичига узатди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни ён томондан тарк этди

16. Хавфли вазият. Бу сафар мезбонлардан ҳужум, Холдорхонов жарима майдони ичида рақибни алдай олмади, акс ҳолда... 

15. "Нефтчи"нинг ҳужуми, Аброр Исмоиловнинг тўп узатиши ноаниқ чиқди 

7. Мажбурий Ўзгариш. "Нефтчи". Жароҳат олган Кожо ўрнига Марушич тушди

6. Кожонинг жароҳати жиддий шекилли, захирадаги Марушич тайёрланмоқда 

3. Жоэль Кожо тўп учун курашда жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди. 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 16:30да бошланади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+6   
25 окт 18:27:26
Isroiljon Qosimov
ҒАЛАБА МУБОРАК,ФАРҒОНА,ЧЕМПИОНЛИК САРИ ЯНА БИР ДАДИЛ ҚАДАМ!!!
+5   
25 окт 16:06:09
Haqiqat-2
Олга Нефтчи. Чемпионлик Насиб килсин.
+4   
25 окт 18:53:36
Акрамжон
Искандеров бугун уйинни бошкарди! Зур уйнади, респект!!! Йовович нимага керак дейвтганларга мана жавоб! Нефтчини захираси зурлиги энди иш беряпти! Эртага Олмаликкаям Насафгаям омад!! Кучлиги юторсин!! Шуртанни баннерига келсак оркасида Салом пролига деб езилганакан!!!
+3   
25 окт 18:51:13
Азим Исмаилов
Нефтчи эртанги уйиндан олдин 1 уринга чикди
+2   
25 окт 20:26:50
Жахонгир-9
Адхамжон Низамов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчини Осие майдонларида кандай уйнаганлигини ю туб да бир куриб чикинг.Осиё ЧЛ ярим финалгача борган
Араблар олдинги араблар эмас-- да .Хозирда Улар анча кучайган .Катта пулга харид килинган лигионерлари бор.Бизнинг жамоаларни- тан олиш керак-"чир-пираг" килиб ташлайди.Насаф 3-4 йил олдин Араб-Эрон жамоаларини анчасини ютган эди.
+2   
25 окт 18:24:36
uzb
Иброхимхалил деган болани турқи чангалзорда яшайдиган маймунга ухшаб қолибди,бу болани яқинлари башарангни тартибга солиб одамга ухшаб юргин демайдими
+2   
25 окт 18:20:20
sss ddd
Баракалла Нефтчи. Ғалабага мос ўйин қилди
+2   
25 окт 18:19:00
ArsaBarsa
nerazzuri фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шуртан тез оркада Про Лигага равона булади ва Энди Насап бир канотидан айрилади , уни кетидан Машалга хам навбат келяпти а , бир тийнга кимат максади йук жамоалар бу Шуртан ва Машал.
Maqsadi bor. Akademiyasidagilar bilan chiqib keldi. Birovlarga o’xshab yulduzlarni olib kelib har transfer oynasida ta’qiq yoki qarzdorlikka uchragani yo’q
+2   
25 окт 18:03:59
Murodjon Fayzullaev
nerazzuri фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шуртан тез оркада Про Лигага равона булади ва Энди Насап бир канотидан айрилади , уни кетидан Машалга хам навбат келяпти а , бир тийнга кимат максади йук жамоалар бу Шуртан ва Машал.
Оғзинга сикай нимага тирноқ ичидан кир кавлайапсан сен Нефтчини мухлиси емасан сайтда қулоқлик қиласан сенга ухшаган ларни блок қилиш керак чорт
+2   
25 окт 17:55:42
leva8989
NEFTCHI UR YANA GOL...
+2   
25 окт 17:46:51
nerazzuri
Шуртан тез оркада Про Лигага равона булади ва Энди Насап бир канотидан айрилади , уни кетидан Машалга хам навбат келяпти а , бир тийнга кимат максади йук жамоалар бу Шуртан ва Машал.
+1   
25 окт 20:16:56
Davron Jenjayev
Мирзохон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен мақсад йўқ демадим, асабийлашманг. Машъал ҳам Шўртан ҳам ўз ҳолича яхши жамоа, ўз ҳолича мақсади бор. Шунчаки мен Қўқонлик сифатида биламан, Қўқон Нефтчи учун ўйнамайди. Қарздорлик ҳам вақтинча, ҳеч қачон қарздорлик кейинги мавсумга ўтмаган.
yuge nimaga aaabiylashaman adikvat fikrizni hurmat qilaman ammo uzim nasaf quqon uyinidan avval neftchi tomonidan mukofot bulishini eshitgandim
+1   
25 окт 19:48:14
salom salom
Илхомжон Сайфуллаев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энди Нефтчини чемпион булишига сехргарлар хам каршилик килолмаса керак.
BU GAPLARIZNI AYTISHGA ERTA HALI
+1   
25 окт 19:32:02
Илхомжон Сайфуллаев
Етдим деганда кокилмаса Нефтчи чемпион. Колган 3 уйинда 9 очко олиш эхтимоллиги 95 фоиз. Насаф эса колган 4 уйинда 12 очко олиши керак чемпионликни саклаш учун. ОКМК, Навбахор, Пахтакордек буриларни сафарда ютиши керак булади. Бу жуддаям кийин масала. Нефтчи ва нихоят жуддаям якин.
+1   
25 окт 19:02:01
Sayfuddinovich86
nerazzuri фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шуртан тез оркада Про Лигага равона булади ва Энди Насап бир канотидан айрилади , уни кетидан Машалга хам навбат келяпти а , бир тийнга кимат максади йук жамоалар бу Шуртан ва Машал.
Qashqadaryo haqida gapirganda EXTIYOT bo'lgin...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика