UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  0 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  0 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  18 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  2 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  37 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0

"Шўртан": Клубнинг таклифлари Эдгар Гесснинг қўйган “катта” талабларига тўғри келмади Янгиликлар

"Шўртан": Клубнинг таклифлари Эдгар Гесснинг қўйган “катта” талабларига тўғри келмади

Тезкор замонда яшаяпмиз.

Бугунги кундаги ахборот алмашинуви, воқеалар ривожи, янгиликлар ёки хабарларнинг тарқалиши шу қадар товуш тезлигида юз беряптики, биттасини ўқиб, таҳлил ва мулоҳаза  қилиб улгурмасингдан кейингиси навбатда турибди.

Яқиндагина сайтимизда жамоамизга янги бош мураббий тайинлаш масаласи кун тартибида турганлиги ва бу борада муайян ишлар олиб борилаётганлиги хусусида ёзган эдик. Ниҳоят “Шўртан” жамоаси бош мураббийлиги ўрнига бир нечта таниқли ва тажрибали номзодлар орасидан Эдгар Гесс танланганлиги ҳақида хабар бердик. “Оқ бўрилар” жамоаси ва унинг мухлислари учун бегона бўлмаган ушбу мутахассис билан дастлабки ва айтиш керакки, оғзаки келишувга эришилгандек бўлинди, ҳам. Эдгар Яковлевич жамоанинг бир нечта машғулотларини ўтказди. Унинг бошқарувида футболчиларимиз “Сўғдиёна” ва “Обод” жамоасига қарши синов-назорат учрашувларида майдонга ҳам тушишди. Ташқаридан қараганда, гуёки ҳамма иш ўз жойида кетаётгандек ва ҳамма “Шўртан” ҳамда Эдгар Гесс ўртасида битим тузилади деб кутиб турган бир паллада режа амалга ошмади. Клубимиз раҳбарияти яхши ниятлар билан ишга таклиф қилинган мутахассис билан олиб борилган музокараларни сўнгги паллада тўхтатишга мажбур бўлди. Сабаби “Шўртан” ПФКнинг таклифлари Э.Гесснинг қўйган “катта” талабларига тўғри келмади. Бу эса табиийки, жамоамиз томонидан битимни амалга ошмаслигига олиб келди.

Ҳаёт давом этади. Ўзининг ривожланиш йўналиши, юксак мақсад ва вазифаларига эга бўлган “Шўртан” жамоаси биргина мутахассис хизматларига қараб ҳам, боғланиб ҳам қолмаган. Муносиб номзодларни топиш ҳамда улар билан музокаралар олиб бориш, жамоанинг эса миллий чемпионатимиз учрашувларида яхши иштирок этиб, мухлисларга чиройли ва мазмунли ўйинлар тақдим қилиш ишлари давом этади.

Янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика