UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  59 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  36 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги" Янгиликлар

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Акмал Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акмалжон, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бугун кучли рақибга қарши ҳаракатландик. Захира ўриндиғимиз тор бўлганлиги туфайли жамоамиз футболчилари бир неча ўйиндан бери алмаштиришларсиз ўйнаб келмоқдалар. Майдон ҳам бизга озроқ ноқулайлик туғдирди. 

- Биринчи гол узоқ масофадан йўлланган зарба эвазига урилди. Бу сиз учун кутилмаган ҳол бўлдими?

- Йўқ, бу кутилмаган зарба эди. Тўп футболчиларнинг орасидан ўтиб келгани туфайли йўналишни аниқ пайқаш қийин бўлди.

- Захира ўриндиғи тор бўлиши сизга ва жамоадошларингизга қандай қийинчиликларни юзага келтирмоқда?

- Қийинчилик бор, лекин жудаям юқори даражада деб ўйламайман. Биздаги муаммо жамоамизнинг аксарият футболчиларининг ёш экани. Уларга тажриба етишмаяпти. Секин-секин ўйинлар давомида малака тўплаб борамиз.

- "Шўртан" мухлисларига нималарни айтган бўлардингиз?

- Уларга бизни қўллаб-қувватлаб келишаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Насиб бўлса, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика