UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

"Шомуродовга оз қоляти, аммо бу унинг муаммоси эмас" Янгиликлар

"Шомуродовга оз қоляти, аммо бу унинг муаммоси эмас"

Нодирхўжа Юлдашев "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Шомуродовга оз қоляти, аммо бу унинг муаммоси эмас. Элдор Шомурдовни "Рома" билан жуда узоқ йилларга мўлжалланган шартномаси бор ва уни жуда кучли "юрист"лар тузган. Бугун Рим ва Элдор ўртасидаги муаммодан Элдор ютқазадиган вазият битта, у ҳам бўлса ўйин амалиёти. Қолган вазиятлар унинг фойдасига ўйнайди. Шомуродовнинг бу ҳолати шубҳасиз терма жамоамизга ҳам панд бериши мумкин, бу йилку билинмас, аммо 2023 йилда Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Қўл билан саноқли савияда ўйинчи қолган МТЖ учун, ўйин амалиёти йўқ Шомуродов табиийки катта ёрдам бера олмаслиги мумкин. Шунга биз Шомуродовни "Рома"дан кетишини истаймиз, Англиядан таклиф бўлаётганлигини билдик, бироқ бу чемпионат унинг учун янги ва қанчалик мослашиб олишини билмаймиз. Италияни эса аллақачон ўзлаштириб олди. Бу борада "Болонья" энг мақбул вариант. Ўтган мавсумда 13-ўринни қўлга киритди. Ўртамиёна, аммо Шомуродов учун айни муддао. Рақобат "Рома"чалик эмас. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Марко Арнаутович. Аввалги мавсумда "Болонья" учун 14та гол урган. 

Лекин битта кичик муаммо бор, Элдор болоньяликлар билан мавсумга тайёргарлик кўрмади. Клубини ўзгартирган ҳолда асосий таркибга кириб олиш учун вақт керак бўлади. "Рома"да қолишни истаса, "Рома" ҳеч нима қила олмайди. Аммо кетиш керак, 2021/22 йилги мавсумда унга Моур деярли имконият бермади. Бор йўғи 778 дақиқа. Агар буни, у ўйнаган 28та ўйинга бўлсак, ўртача майдондаги вақт 28 дақиқага етар, етмас. Бу жуда кам. Майдонда кам ўйнагани сари, юракка яқин олиб сиқилишлар кўп бўлади. 

Осиё Кубоги биз учун ЖЧ-2026 саралаш ўйинларининг қуръасида яхшироқ ҳолатда бўлиши учун жуда керак. Шомуродов ҳозир 26га кирди. 24-30 ёш ҳужумчилар учун гуллаган даври бўлади, ўша даврни захирада ўтказиб юбориш, Ўзбекистон миқёсидаги ТОП ҳужумчи учун "увол" бўларди. У ҳали араб давлатларига кетишга улгуради, Туркияга ҳам. Бугун Туркияга бориб қўйиб, эртага истаса ҳам кучли бешликка қайта олмаслиги мумкин, бу таваккалчилик. Пулга ружу қўймаганлигини инобатга олсак, Элдорни "Болонья"да Италия иккинчи маротаба кашф қилишига ишонамиз, бунинг учун аввал у ўзи "Болонья" фойдасига қарор чиқариши керак, "Рома" эса у жамоага бироз ён бериб, сўраётган пулларини камайтириши керак бўлади.

Нима бўлган тақдирда ҳам, 31 августга қадар масала ҳал бўлишини истаб қолардик!


НОДИРХЎЖА ЮЛДАШЕВ

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика