UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20Томас Тухель: "Футбол қоидалирининг очиқчасига бузилиши"  16 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  14 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  25 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  46 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  40 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  386 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9

Шомуродов ва "Ростов" "қора анъана"ни буза оладими? Превью Янгиликлар

Шомуродов ва "Ростов" "қора анъана"ни буза оладими? Превью

Бугун Россия премьер-лигасида янги мавсумга старт берилади.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолият олиб бораётган "Ростов" клуби 1-турни Саранск шаҳрида "Тамбов" клубига қарши ўтказади.

"Тамбов" ўтган мавсум Премьер-лигада қолиш учун курашди ҳамда вазифани бажара олди. Янги мавсумда ҳам клуб катта эҳтимол билан яна шу вазифа учун ҳаракат қилади, яъни лигада жон сақлаб қолиш учун.

"Ростов" ўтган мавсум охирида коронавирус туфайли катта муаммоларга дуч келди. Шу боис ҳам Карпин жамоаси ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни бой бериб қўйишди. Ростовликлар ўтган чемпионатни 5-ўринда тугатишди ва Европа лигаси саралашида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Бугунги баҳсда "Ростов" фаворит, бироқ ўзаро ўйинлар тарихига эътибор қилсак устунлик "Тамбов" томонида. Бу клублар ҳозирга қадар чемпионатда икки бор тўқнаш келишган ва иккала ўйинда ҳам "Тамбов" 2:1 ҳисобида ғолиб бўлган.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса 28 февралдан буён гол ура олмаяпти. Бугунги баҳсда "Ростов" ҳам, Шомуродов ҳам ўзлари учун "қора анъана"га барҳам беришларини кутамиз.



Мавсум олдидан "Тамбов"га келган янги футболчилар рўйхати:
Сергей Рижиков ("Крилья Советов")
Виталий Балашов ("Олимпик", Украина)
Александр Карапетян ("Сочи")
Кирилл Панченко ("Динамо")
Александр Головня ("Родина")
Никита Чичерин ("Крилья Советов")


Мавсум олдидан "Ростов"га келган янги футболчилар рўйхати:

Давид Тошевски ("Работнички", Македония)
Николай Поярков ("Рубин")
Александр Смирнов ("Химки")
Константин Ковалев ("Авангард")
Кенто Хашимото ("Токио", Япония)



Тамбов - Ростов
8 август. Саранск. "Мордовия Арена" стадиони. 20:30 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам
- Станислав Васильев (Ижевск).
Трансляция - "Матч-Премьер".

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР:

"Тамбов": 5-4-1:
Рижиков, Рибин, Шляков, Ойеволе, Таказов, Каплиенко, Костюков, Чуперка, Тетрашвили, Килин, Калмиков.

"Ростов": 4-2-3-1: Песьяков, Козлов, Осипенко, Хаджикадунич, Чернов, Норманн, Глебов, Ионов, Попов, Байрамян, Элдор Шомуродов.

Йўқотишлар: йўқ - Дмитрий Чистяков (жароҳат).


Мазкур баҳс championat.asia сайтида матнли трансляция қилинади. 

Тамбов

Премьер-лига . 1-тур

08/08/2020, 20:30

1
:
0
Тугади

Ростов

Павел Мамаев - 21'

Стадион: Mordovia Arena

45'
90'
38'  Гурам Тетрашвили
54'  Виталий Балашов (Владимир Обухов)
68'  Гурам Тетрашвили (Владимир Кабахидзе)
68'  Александр Карапетян (Кирилл Панченко)
73'  Михаил Костюков
77'  Михаил Костюков (Павел Карасев)
77'  Андрей Килин (Евгений Шляков)
3'  Ивелин Попов
21'  Павел Мамаев
34'  Бактиер Зайнутдинов
71'  Ивелин Попов (Роман Еременко)
71'  Бактиер Зайнутдинов (Хорен Байрамян)
76'  Деннис Хаджикадунич
83'  Павел Мамаев (Данил Глебов)
83'  Элдор Шомуродов (Кенто Хасимото)
90'  Алексей Ионов (Александр Долгов)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика