UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:00Про лига. "Хоразм" – "Арал" (онлайн ҳисоб)  2 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  1 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  3 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  4 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  8 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  3 12:10Футзал бўйича Олий лига. БМБ Акбар Усмонов пента-трикка эришган ўйинда "Жиззах"га 9 та гол уриб, чемпионликни тантана қилди!  6

Шомуродов "Рома"га қайтди Янгиликлар

Шомуродов "Рома"га қайтди

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Специя"да ўтказган "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубига қайтди.

"Специя" ўзбекистонлик ҳужумчини шу йилнинг 30 январида мавсум сўнггига қадар ижарага олган эди. Форварднинг битими кеча, аниқроғи 30 июнда ўз якунига етди.

Клуб мавсум сўнггига кўра B Серияга тушиб кетди.

Шомуродов Специя клуби сафида барча мусобақаларда жами 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг "Рома" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Клуб ҳужумчини 2021 йилда "Женоа"дан 18 млн евро эвазига харид қилган.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика